Гурбангули Бердимуҳамедов Россия билан ҳамкорликни кучайтиришга чақирди

© Sputnik / Пресс-служба Совета Федерации РФ / Медиабанкка ўтиш Гурбангулы Бердымухамедов
 Гурбангулы Бердымухамедов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.11.2022
Oбуна бўлиш
Туркманистон Халқ маслаҳати раҳбари, мамлакатнинг собиқ президенти ташриф билан Россияда бўлиб турибди.
ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Туркманистон парламентининг юқори палатаси – Халқ маслаҳати раҳбари, мамлакатнинг собиқ президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Россияга ташрифи чоғида расмий Москва билан иқтисодиёт соҳасида стратегик ҳамкорликни кучайтириш кераклигини айтди. Бу ҳақда ҳукуматнинг рус тилидаги “НейтральныйТуркменистан” (“Бетараф Туркманистон”) газетаси хабар берди.
Федерациялар Кенгашининг (Россия парламентининг юқори палатаси) ялпи мажлисида нутқ сўзлаб, у Туркманистон ва Россия ўртасидаги стратегик шерикликнинг муҳим йўналишларидан бири савдо-иқтисодий ҳамкорлик эканлигини таъкидлади. Нашрнинг таъкидлашича, Халқ маслаҳати раиси ўзаро товар айирбошлаш ҳажмининг ўсиши, экспорт-импорт операциялари кенгайиши, Туркманистон ва Россия компаниялари томонидан амалга оширилаётган йирик ва узоқ муддатли иқтисодий лойиҳаларнинг амалга оширилишининг ижобий динамикасини мамнуният билан қайд этди.
Гурбангули Бердимуҳамедов биргаликда ривожлантириш керак бўлган асосий йўналишлар қаторида энергетика, транспорт, юқори технологиялар, саноат, савдо ва қишлоқ хўжалигини алоҳида таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, “бугунги кунда Туркманистонда иқтисодиётнинг шу ва бошқа тармоқларида янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш, йўллар ва инфратузилмани барпо этиш, саноатнинг турли тармоқларига инновациялар ва янги технологияларни жорий этишга қаратилган катта ишлар амалга оширилмоқда”.
“Биз доимо Туркманистон ва Россия Федерацияси ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, уларга янги сифат бағишлаш, бу муносабатларни кўп функцияли, иқтисодий шериклик даражасига олиб чиқиш тарафдори бўлиб келганмиз, бунда сармоявий, молиявий ва технологик компонентлар муҳим роль ўйнайди”, - дея Туркманистоннинг собиқ президенти сўзларини келтиради нашр.
Гурбангули Бердимуҳамедов Россия Федерациялар Кенгаши ялпи мажлисида Туркманистонда рус драма театри ва Туркман-Россия университети очиш режалаштирилаётганини ҳам маълум қилган.
Янгиликлар лентаси
0