Эрдоған Туркиядаги газ хаби учун эҳтимолий жойни айтди

© Sputnik / POOL / Медиабанкка ўтишПрезидент Турции Реджеп Тайип Эрдоган, архивное фото
Президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.11.2022
Oбуна бўлиш
Туркия президенти мамлакат Энергетика вазирлиги россиялик ҳамкорлар билан иш олиб бораётганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Газ хаби жойлашиши катта эҳтимол билан Туркия шимоли-ғарбидаги Тракя вилояти бўлади. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған A Haber телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

“Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Тракя энг қулай жой бўлса керак. Ҳозир бизнинг Энергетика вазирлигимиз россиялик ҳамкорлар билан ишламоқда”, - деди Туркия етакчиси.

Маълумотларга кўра, лойиҳа учун йўл харитаси йил охиригача эълон қилиниши мумкин.
Октябрьойида Владимир Путин Туркияда газ хаби ташкил этишни таклиф қилган эди. Путин таъкидлаганидек, бундай қарор иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ ва хавфсизлик даражаси анча юқори бўлади.
Кейинроқ Туркия раҳбари билан учрашувда Путин марказнинг яратилиши нархни “нормал, бозор даражасида, ҳеч қандай сиёсий оҳангларсиз” хотиржам тартибга солиш имконини беришини таъкидлади. Эрдоған таъкидлаганидек, у россиялик ҳамкасби билан бу борада келишувга эришди ва Европа Россия газини Туркия орқали қабул қила олади.
Янгиликлар лентаси
0