AҚШ билан киберхавфсизлик бўйича ҳамкорлик МДҲга таҳдид солади – Патрушев

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишСекретарь Совета безопасности РФ Николай Патрушев
Секретарь Совета безопасности РФ Николай Патрушев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.11.2022
Oбуна бўлиш
Россия Хавфсизлик кенгаши котиби ҳамкасбларига Россия тажрибасидан фойдаланишни таклиф қилди.
ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Aхборот хавфсизлиги соҳасида AҚШ ўрнатган ҳамкорлик МДҲ давлатларининг суверенитетига таҳдид солади ва уларда “рангли инқилоблар” содир бўлишини осонлаштиради. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев таъкидлади.
“Биз Вашингтон томонидан ўрнатилган ахборот хавфсизлиги бўйича ҳамкорлик МДҲ давлатлари суверенитетига таҳдид солади ва “рангли инқилоб” сценарийларини амалга оширишга ёрдам беради, деб ҳисоблаймиз”, деди Патрушев Москвада бўлиб ўтган МДҲ Хавфсизлик кенгаши котибларининг йиғилишида.
“Биз барчамиз Ғарб назоратидаги нодавлат ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар Россия, Беларусь ва Марказий Осиёнинг айрим мамлакатларидаги вазиятни қандай беқарорлаштиришга уринганига гувоҳ бўлдик. Биз МДҲга аъзо давлатлар ўртасида ахборот хавфсизлиги соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш вазифасини устувор вазифалардан бири деб биламиз”, - деди Патрушев.
Шунингдек, у ҳамкасбларига ўз миллий хавфсизлигини таъминлаш, МДҲ маконида тартибсизликларнинг олдини олиш учун Россия тажрибасидан фойдаланишни таклиф қилди.
Янгиликлар лентаси
0