Захарова Россия қандай ахборот тажовузига дуч келаётганини айтди

© Sputnik / Пресс-служба МИД РФ / Медиабанкка ўтишМария Захарова, архивное фото
Мария Захарова, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.11.2022
Oбуна бўлиш
Душманларимиз аллақачон ахборот ва психологик таъсирдан фойдаланишга ўтишган, дейди Захарова.
ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова сўнгги пайтларда Россия томони қандай ахборот тажовузига учрагани ҳақида гапирди.

“Бу таъсир эмас, бу ҳужум, ҳақиқий тажовуз, у бир қатор таркибий қисмлардан иборат. Бу шунчаки фейк, дезинформация эмас. Душманларимиз аллақачон ахборот ва психологик таъсирдан фойдаланишга ўтишган”, - деди у “Россия сегодня” медиа гуруҳи томонидан ўтказилаётган МДҲ мамлакатлари медиа-форумида.

Захарованинг айтишича, бунда гибрид технологиялар қўлланилади: замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва шахсий маълумотлар, фейклар, барчаси биргаликда. Бундан ташқари, Россияда сиёсат ёки журналистика билан шуғулланадиганлар эмас, балки оддий одамлар бундай технологияларга дуч келди.

“Энди бу, афсуски, ҳар бир хонадонга кириб боради ва энг қизиғи, сўнгги йилларда мамлакатимизда учраган нарсаларнинг кўпчилиги мавжуд бўлмаган ҳисоблардан қўнғироқлардир, яъни банк хизматлари билан боғлиқ, суҳбат давомида шахсий маълумотлардан фойдаланиш, фирибгарлик схемалари – буларнинг барчаси, маълум бўлишича, 2022 йил февралидан анча олдин, Украина ҳудудидан ёки чет элда яшаган ушбу мамлакат фуқароларидан фойдаланилган ҳолда аллақачон амалга оширилган”, - деб тушунтирди у.

Янгиликлар лентаси
0