Вабо касаллиги аниқланган беморлар сони ортмоқда – ЖССТ

© Sputnik / Евгений Одиноков / Медиабанкка ўтиш Вакцинация от COVID-19
 Вакцинация от COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.11.2022
Oбуна бўлиш
Қайд этилишича, халқаро мутахассислар эпидемия бошқа мамлакатларда ҳам кенг тарқалишидан жиддий ташвишда.
ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Ливан давлатида вабо билан боғлиқ эпидемиологик вазият янада мураккаблашган. Мамлакатда вабога чалинганлар сони кун сайин ошмоқда. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг навбатдаги баёнотида қайд этилган.
Таъкидланишича, 5 октябрдан буён мамлакатда мазкур хавфли хасталикка гумонланган 1,4 мингдан ортиқ киши тегишли тиббий текширувлардан ўтказилди. Натижада улардан 400 нафарга яқинида вабо тасдиқланди. Шунингдек, беморлардан 17 нафари касаллик оқибатида ҳаётдан кўз юмди.
Айни пайтда халқаро мутахассислар эпидемия бошқа мамлакатларда ҳам кенг тарқалишидан жиддий ташвишда. Чунки сентябрь ойида Ливанга қўшни бўлган Сурияда вабони юқтирган беморлар рўйхатга олинган.
Қайд этилишича, ЖССТ эпидемияни жиловлаш мақсадида Ливанга 600 минг доза вабога қарши вакциналар партиясини юборишга қарор қилди.
Янгиликлар лентаси
0