Тошкентда россиялик мутахассислар кўмагида илк бор мураккаб юрак операциялари ўтказилди
© Рустам Ёрбеков архивиданОперация жараёни
© Рустам Ёрбеков архивидан
Oбуна бўлиш
Тошкентда россиялик тажрибали мутахассислар билан ҳамкорликда энди юракка биологик клапанларни қўйиш амалиёти жорий қилинмоқда.
ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Инсон саломатлиги танадаги қон айланиш тизими билан бевосита боғлиқ. Бу тизимни самарали ишлаши эса юрак функцияларининг профессионал ишлашига чамчарчас боғлиқ.
Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида Россиянинг академик Е.Н.Мешалкин номидаги тиббий тадқиқот маркази билан ўзаро ҳамкорликда мураккаб юрак операциялари ўтказилмоқда.
“Юрак клапанларини даволаш бўйича марказимизда бир ой давомида 70 га яқин операциялар ўтказиб келинади. Шу вақтгача юракка сунъий клапан қўйиш жараёни амалга оширилган бўлса, энди россиялик тажрибали мутахассислар билан ҳамкорликда энди юракка биологик клапанларни қўйиш амалиёти жорий қилинмоқда”, - деди тажрибали кардиохирург Рустам Ёрбеков Sputnik мухбири билан суҳбатда.
Янги биоклапанлар каркассиз бўлиб, юрак анатомиясининг ишлаш функциясини янада яхшилайди. Каркас клапанлар қаттиқ бўлганлиги сабабли юракнинг унга мослашиши қийин кечади. Каркассиз клапанлар эса юмшоқ ва юрак тўқимасига кириши енгил кечади.
Каркассиз клапанлар ўрнатилганда юрак томирларида қон босими ҳам меъёрда бўлиб, биологик клапанни ўрнатганда асоратлар ҳам камроқ бўлади.
“Россиядан академик Е.Н.Мешалкин номидаги тиббий тақдидот маркази директори, тажрибали кардиохирург Александар Богачёв ташриф буюрди. Биргаликда мураккаб операцияларни амалга оширдик. Тажрибали врачдан имплантация методи, янги моделдаги клапанларни ўрнатиш усулларини замонавий технологиялар асосида ўрганмоқдамиз”, - дейди шифокор.
Шунингдек, илмий марказда ёш кадрларга ҳайвонлар юракларини операция қилиш орқали имплантация усули, клапанларни алмаштириш, қандай чок қўйиш кераклиги амалий тарзда кўрсатилди.
© Рустам Ёрбеков архивиданОперация жараёни
Операция жараёни
© Рустам Ёрбеков архивидан
“Россияда деярли 3 йилдан буён мураккаб операциялари ўтказиб келинади. Тажрибали мутахассис келганида кунига 2 тадан операция жараёнлари ташкил этилди. Врачлар жамоаси ҳам яхши тузилган. Юрак операцияларида битта хирург ишлолмайди. Александр Богачёв бошчилигида тажрибали анастезиолог, кардиохирурглар билан самарали ишладик”, - дейди Ёрбеков.
Ҳозирда россиялик тажрибали шифокорлар иштирокида бу каби мураккаб операциялар Ўзбекистоннинг вилоят марказларида ҳам ўтказилиши режалаштирилмоқда.