Шойгу: Россия ва Ғарб ўртасидаги зиддият кучайиб бормоқда

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишМинистр обороны РФ Сергей Шойгу
Министр обороны РФ Сергей Шойгу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.11.2022
Oбуна бўлиш
Россия мудофаа вазирининг сўзларига кўра, дунёда кескинлик жадал ўсмоқда
ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Дунёда кескинлик жадаллик билан ўсмоқда, шу билан бирга Ғарб ва Россия ўртасидаги қарама-қаршилик кучаймоқда. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Беларусь ҳарбий идораси билан қўшма йиғилишда маълум қилди.
“Бу айниқса бугун дунёда кескинлик жадал ўсаётган, стратегик барқарорликнинг асослари барбод бўлаётган, халқаро институтлар роли сусаётган ва Ғарб ва Россия ўртасидаги қарама-қаршилик кучайиб бораётган пайтда муҳим”, - деди Шойгу. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Россия Мудофаа вазирлиги раҳбари Беларусь Россия учун яқин қўшни, содиқ иттифоқчи ва ишончли ҳамкор бўлгани ва бўлиб қолаётганини таъкидлади.
Янгиликлар лентаси
0