Президент администрациясида янги тайинлов амалга оширилди

© Sputnik / Дмитрий АстаховМужчина с портфелем
Мужчина с портфелем - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.11.2022
Oбуна бўлиш
Улуғбек Қурбонов Президент администрацияси раҳбари ўринбосари — Президент протоколи раҳбари лавозимига тайинланди.
ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Улуғбек Қурбонов Президент администрацияси раҳбари ўринбосари — президент протоколи раҳбари лавозимига тайинланди. Президент тегишли фармонга имзо чекди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
У бунга қадар Президент протоколи раҳбари лавозимини эгаллаб келган.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармойишига асосан Президент администрацияси ижро этувчи аппаратида тайинловлар амалга оширилган эди. Унга кўра,
Рустам Комилов — Президент администрацияси ахборот-коммуникация технологиялари ва жамоат лойиҳалари бўйича шўъба мудири;
Ҳикматилла Убайдуллаев Президент администрацияси ахборот-коммуникация технологиялари ва жамоат лойиҳалари бўйича шўъба етакчи кунсултанти;
Улуғбек Норматов Президент администрацияси жамоат фикрини ўрганиш ва таҳлил қилиш шўъбаси етакчи консултанти;
Шоҳрух Ходжаев Президент администрацияси коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўъба етакчи кунсултанти лавозимига тайинланган.
Янгиликлар лентаси
0