Ўзбекистон ҳарбий прокурори ўзгарди

© Пресс-служба прокуратуры Хорезмской области Ботир Кудратходжаев
Ботир Кудратходжаев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.11.2022
Oбуна бўлиш
Хоразм вилояти прокурори лавозимида ишлаб келаётган Ботир Қудратхўжаев бош прокурор ўринбосари – ҳарбий прокурор бўлди.
ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Шуҳрат Узоқов бошқа ишга ўтиши муносабати билан бош прокурор ўринбосари – ҳарбий прокурор лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда “Нигоҳ” Telegram каналида хабар берилди.
Шуҳрат Узоқов 2020 йил февралидан бери Ўзбекистон ҳарбий прокурори лавозимида ишлаб келаётганди. У қайси ишга ўтгани ҳозирча номаълум.
Унинг ўрнига Хоразм вилояти прокурори лавозимида фаолият юритиб келган Ботир Кудратхўжаев тайинланди.
Ботир Қудратхўжаев 2016−2017 йилларда Тошкент шаҳри прокурори бўлиб ишлаган. Ундан аввалроқ Сурхондарё вилояти прокурори вазифасини бажарувчи, вилоят прокурори бўлиб ишлаган (2014−2016). Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори лавозимида ҳам фаолият юритган. Кудратхўжаев 2020 йил октябридан бери Хоразм вилояти прокурори лавозимида ишлаб келаётганди.
Янгиликлар лентаси
0