Марказий банклар 1967 йилдаги олтин сотиб олиш рекордини янгилади

© unsplash.com/Jingming PanЗолотые слитки, иллюстративное фото.
Золотые слитки, иллюстративное фото. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.11.2022
Oбуна бўлиш
Ривожланаётган мамлакатларнинг марказий банклари захиралари учун рекорд миқдорда олтин харид қилишди.
ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Жорий йилнинг учинчи чорагида асосан ривожланаётган мамлакатларнинг марказий банклари захиралари учун рекорд миқдорда олтин сотиб олдилар. Чорак давомида улар деярли 400 тонна қимматбаҳо металл сотиб олдилар.
Жаҳон олтин кенгаши (WGC – World Gold Council) маълумотларига қараганда, сармоядорлар ва заргарлар томонидан олтинга қизиқиш ҳам ортиб бормоқда, бироқ котировкалар биржа фондларида рекорд даражадаги савдони ушлаб турибди. Таҳлилчиларга кўра, йил охиригача нархлар бир унция учун 1,6-1,7 минг доллар оралиғида сақланиб қолади.
Олтин кенгашига кўра, учинчи чоракда дунёда олтин қазиб олиш атиги 1 фоизга ўсиб, 1215,2 тоннани ташкил этди. Шу билан бирга, металл истеъмоли 28 фоизга ошиб, 1181,5 тоннани ташкил этди. Талабнинг ўсишининг асосий сабаби марказий банклар томонидан металл сотиб олишнинг кескин ўсиши бўлди. WGC ҳисоб-китобларига кўра, учинчи чоракда Марказий банклар рекорд даражадаги 399,3 тонна (бир йил аввалгидан тўрт баравар кўп) олтин сотиб олдилар ва уларнинг улуши умумий истеъмолнинг учдан бир қисмига етди.
Йил бошидан бери Марказий банклар 673 тонна олтин сотиб олди ва бу 1967 йилдан бери энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Рақамларни ошкор қилган энг йирик харидорлар Туркия (30 тонна), Ўзбекистон (26 тонна), Қатар (15 тонна) марказий банклари бўлди. 300 тоннадан ортиқ олтиннинг харидорлари ошкор этилмаган.
Янгиликлар лентаси
0