“Калашников” Россия армиясига дронлар етказиб беришни бошлади

© Sputnik / Михаил ВоскресенскийДрон-камикадзе ZALA Ланцет, архивное фото
Дрон-камикадзе ZALA Ланцет, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.11.2022
Oбуна бўлиш
Россия Мудофаа вазирлигига разведка ва ҳужумкор дрон-коптерларни ола бошлаган.
ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. “Калашников” концерни Россия Мудофаа вазирлигига разведка ва ҳужумкор дрон-коптерлар етказиб беришни бошлади. Бу ҳақда компаниялар гуруҳи президенти Алан Лушников журналистларга маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА Новости.
“Биз эълон қилмадик, лекин коптерларни ишлаб чиқаряпмиз ва армияга етказиб беряпмиз. Турли мақсадларга мўлжалланган – ҳам разведка, ҳам ҳужум”, - дейди Лушников.
Унинг аниқлик киритишича, концерннинг алоҳида дрон-коптерлари аллақачон серияли ишлаб чиқарила бошланган, баъзиларини ишлаб чиқариш эса 2023 да бошланади.
Янгиликлар лентаси
0