Гидропоника усулида озуқа етиштириш ускуналарини харид қилишдаги харажат қоплаб берилади

© unsplash.com/Markus SpiskeГидропоника
Гидропоника - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.11.2022
Oбуна бўлиш
Давлат тупроқсиз сунъий муҳитда (гидропоника) ўсимликларни етиштириш ускуналарини харид қилиш харажатининг 20 фоизини қоплаб беради.
ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Ҳукуматнинг 1 ноябрдаги қарори билан Гидропоника усулида чорва молларига озуқа етиштириш ускуналарини харид қилган чорвачилик субъектларига субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқланди.
Гидропоника – тупроқсиз сунъий муҳитда ўсимликларни етиштириш усули.

Низомга мувофиқ, гидропоника усулида озуқа етиштириш ускуналарини харид қилиш харажатининг 20 фоизи, ускуна қийматининг 100 млн сўмдан ошмаган қисми республика бюджетидан қоплаб берилади.

Субсидия олиш учун my.vetgov.uz ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали ҳудудий “Чорванасл” маркази туман вакилига мурожаат қилинади.
Аризага қуйидагилар илова қилинади:
ускуналарни ўрнатиш бўйича шартнома ва ҳисобварақ-фактура ҳужжатлари нусхаси;
ускуналар импорт қилинганда божхона юк декларацияси нусхаси.
Вакил аризани кўриб чиқиш учун туман комиссиясига тақдим қилади ва комиссия аризани кўриб чиқиб 5 иш кунида хулоса беради. Хулоса my.vetgov.uz орқали “Ўзбекчорванасл” агентлигига юборилади.
Агентлик 1 иш кунида субсидия бериш ёки рад этиш тўғрисида ариза берувчини хабардор қилади. Агентлик йил давомида субсидия олувчилардан тушган аризаларни умумлаштириб пул ажратиш учун Молия вазирлигига буюртма беради.
Молия вазирлиги 1 иш кунида субсидияни ариза берувчининг ҳисобрақамига ўтказиб беради.
Янгиликлар лентаси
0