https://sputniknews.uz/20221102/fvv-kitob-tumaniga-kelgan-sel-yuzasidan-malumot-berdi-29669820.html
ФВВ Китоб туманига келган сел юзасидан маълумот берди
ФВВ Китоб туманига келган сел юзасидан маълумот берди
Sputnik Ўзбекистон
Қайд этилишича, аҳоли ва хонадонларга зиён етмаган. 02.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-02T15:26+0500
2022-11-02T15:26+0500
2022-11-02T15:29+0500
ҳодисалар
қашқадарё вилояти
китоб тумани
сел
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/0d/19662459_0:120:1280:840_1920x0_80_0_0_01f56ba1afdaf8ccb0cd4fe759571d65.jpg
ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Бугун, 2-ноябрь куни кузатилган сурункали ёғингарчиликлар оқибатида Қашқадарё вилоятининг Китоб, Қамаши, Ғузор ва Деҳқонобод туманларидаги ариқлар ва бошқа сув ўтказиш иншоотларида йиғилган ёмғир сувлари тошиши билан боғлиқ ҳодисалар юзага келган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) Sputnik мухбирига маълум қилди.Айни пайтда ушбу туманларда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими (ФВДТ) органлари куч ва воситалари ёғингарчилик оқибатларини бартараф этиш чора-тадбирларини кўрмоқда.Хусусан, Китоб тумани “Кўхсор” МФЙ ҳудуди адирликларида кучли ёмғирлар ёғиши туфайли тўпланган сувлар “Жовуз” кишлоғи ичидаги аҳоли яшаш ҳудудидан оқиб ўтувчи сел йўлидан ўз оқими бўйлаб оқиб ўтган. Аҳоли ва хонадонларга зиён етмаган.
қашқадарё вилояти
китоб тумани
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/0d/19662459_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_3e3faa1b71fa51517ffc854926f9758e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳодисалар , қашқадарё вилояти, китоб тумани, сел
ҳодисалар , қашқадарё вилояти, китоб тумани, сел
ФВВ Китоб туманига келган сел юзасидан маълумот берди
15:26 02.11.2022 (янгиланди: 15:29 02.11.2022) Қайд этилишича, аҳоли ва хонадонларга зиён етмаган.
ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Бугун, 2-ноябрь куни кузатилган сурункали ёғингарчиликлар оқибатида Қашқадарё вилоятининг Китоб, Қамаши, Ғузор ва Деҳқонобод туманларидаги ариқлар ва бошқа сув ўтказиш иншоотларида йиғилган ёмғир сувлари тошиши билан боғлиқ ҳодисалар юзага келган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) Sputnik мухбирига маълум қилди.
Айни пайтда ушбу туманларда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими (ФВДТ) органлари куч ва воситалари ёғингарчилик оқибатларини бартараф этиш чора-тадбирларини кўрмоқда.
Хусусан, Китоб тумани “Кўхсор” МФЙ ҳудуди адирликларида кучли ёмғирлар ёғиши туфайли тўпланган сувлар “Жовуз” кишлоғи ичидаги аҳоли яшаш ҳудудидан оқиб ўтувчи сел йўлидан ўз оқими бўйлаб оқиб ўтган.
Аҳоли ва хонадонларга зиён етмаган.