https://sputniknews.uz/20221102/baa-kompaniyasi-toshkentning-oqova-suv-tizimini-yaxshilashda-yordam-beradi-29671926.html
БАА компанияси Тошкентнинг оқова сув тизимини яхшилашда ёрдам беради
БАА компанияси Тошкентнинг оқова сув тизимини яхшилашда ёрдам беради
Sputnik Ўзбекистон
Таъкидланишича, лойиҳа амалга оширилгач, Сергели, Бектемир ва Янгиҳаёт туманларидаги 400 мингдан ортиқ аҳоли, корхона ва ташкилотлар марказлашган оқова сув... 02.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-02T17:31+0500
2022-11-02T17:31+0500
2022-11-02T17:31+0500
жамият
баа
тошкент
сув
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/02/29671746_0:57:1281:777_1920x0_80_0_0_0dffe3e04cc156344246da2cb2714703.jpg
ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Бирлашган Араб Амирликларининг “Abu Dhabi Sewerage Services” (ADSSC) компанияси Тошкент шаҳрининг оқова сув тизимини яхшилашда ёрдам беради.Тошкентда “Ўзсувтаъминот” ва БАА компанияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди. Меморандумни уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг биринчи ўринбосари, "Ўзсувтаъминот" бошқаруви раиси Соҳиб Саифназаров ва ADSSC бош ижрочи директори Аҳмед Шамси имзоладилар.У Тошкент шаҳрининг оқова сув тизимини яхшилаш лойиҳасини амалга ошириш кўзда тутади. Лойиҳа доирасида Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ тумани "Сурум" МФЙ ҳудудида кунлик қуввати 1 миллион метр кубдан зиёд бўлган замонавий оқова сув тозалаш иншооти қурилади.Бу 3-оқова сув насос станцияси "Бектемир" ва "Бинокор" оқова сув тозалаш иншоотларига келаётган оқова сувларни ўзи оқар тарзда иншоотга қабул қилиш имкониятини беради. Бунинг натижасида суткасига жами 55,4 кВт электр энергияси тежалишига эришилади.Таъкидланишича, янги оқова сув иншоотининг биринчи босқичи якунланганидан сўнг Сергели, Бектемир ва Янгиҳаёт туманларидаги 400 мингдан ортиқ аҳоли, корхона ва ташкилотлар марказлашган оқова сув хизмати билан қамраб олинади.Лойиҳанинг амалга оширилиши бутуманлардаги санитария-эпидемиологик ҳамда экологик ҳолат янада яхшиланишига ҳам олиб келади.Маълумот учун: “Abu Dhabi Sewerage Services”компанияси 2005 йилда Абу-Даби амирлигидаги барча турар-жой ва аҳоли пунктларидан оқова сувларни йиғиш ва тозалаш, шунингдек,хўжаликларнинг қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларини хавфсиз утилизация қилиш мақсадида ташкил этилган.
баа
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/02/29671746_84:0:1195:833_1920x0_80_0_0_2509db403c8b55d3a52629af7600dc50.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, баа, тошкент, сув
жамият, баа, тошкент, сув
БАА компанияси Тошкентнинг оқова сув тизимини яхшилашда ёрдам беради
Таъкидланишича, лойиҳа амалга оширилгач, Сергели, Бектемир ва Янгиҳаёт туманларидаги 400 мингдан ортиқ аҳоли, корхона ва ташкилотлар марказлашган оқова сув хизмати билан қамраб олинади.
ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Бирлашган Араб Амирликларининг “Abu Dhabi Sewerage Services” (ADSSC) компанияси Тошкент шаҳрининг оқова сув тизимини яхшилашда ёрдам беради.
Тошкентда “Ўзсувтаъминот” ва БАА компанияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум
имзоланди. Меморандумни уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг биринчи ўринбосари, "Ўзсувтаъминот" бошқаруви раиси Соҳиб Саифназаров ва ADSSC бош ижрочи директори Аҳмед Шамси имзоладилар.
У Тошкент шаҳрининг оқова сув тизимини яхшилаш лойиҳасини амалга ошириш кўзда тутади. Лойиҳа доирасида Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ тумани "Сурум" МФЙ ҳудудида кунлик қуввати 1 миллион метр кубдан зиёд бўлган замонавий оқова сув тозалаш иншооти қурилади.
Бу 3-оқова сув насос станцияси "Бектемир" ва "Бинокор" оқова сув тозалаш иншоотларига келаётган оқова сувларни ўзи оқар тарзда иншоотга қабул қилиш имкониятини беради. Бунинг натижасида суткасига жами 55,4 кВт электр энергияси тежалишига эришилади.
Таъкидланишича, янги оқова сув иншоотининг биринчи босқичи якунланганидан сўнг Сергели, Бектемир ва Янгиҳаёт туманларидаги 400 мингдан ортиқ аҳоли, корхона ва ташкилотлар марказлашган оқова сув хизмати билан қамраб олинади.
Лойиҳанинг амалга оширилиши бутуманлардаги санитария-эпидемиологик ҳамда экологик ҳолат янада яхшиланишига ҳам олиб келади.
Маълумот учун: “Abu Dhabi Sewerage Services”компанияси 2005 йилда Абу-Даби амирлигидаги барча турар-жой ва аҳоли пунктларидан оқова сувларни йиғиш ва тозалаш, шунингдек,хўжаликларнинг қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларини хавфсиз утилизация қилиш мақсадида ташкил этилган.