Уй-жойларни ижарага бериш хизматлари нархлари бир ойда неча фоизга ошди

© SputnikТошкент
Тошкент - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.11.2022
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, энг юқори ўсиш Тошкент шаҳрида 51,6 % билан қайд этилган.
ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда уй-жойларни ижарага бериш хизматлари нархлари бир ойда ўртача 16,1 % га ошган. Бу ҳақида Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
Таъкидланишича, 2022 йилнинг октябрь ойида уй-жойларни ижарага бериш хизматлари нархлари сентябрь ойига нисбатан, яъни бир ойда ўртача 16,1 % га ошган.
“Бунда энг юқори ўсиш Тошкент шаҳрида 51,6 % билан қайд этилган бўлса, энг паст ўсиш 1 % билан Хоразм вилоятида кузатилган”, дейилади хабарда.
Уй-жойларни ижарага бериш хизматлари нархлари йил бошидан буён ўртача 20,9 % га ошгани кузатилган. Шунингдек, уй-жойларни ижарага бериш хизматлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан, яъни йиллик нисбатда ўртача 24,2 % га ошган.
Янгиликлар лентаси
0