Украина ҳарбий раҳбариятининг барча режалари ошкор бўлди – хакер “Жокер”

© Sputnik / Владимир Трефилов / Медиабанкка ўтишХакер
Хакер - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.11.2022
Oбуна бўлиш
ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Украина ҳарбий қўмондонлигининг “мутлақо барча” режалари фош қилинди ва “тегишли жой”га етказилди. Бу ҳақда РИА Новостига Украинадан Донецк халқ республига кўчиб ўтган “Жокер” тахаллусли украиналик хакер маълум қилди.
“Мутлақо ҳаммаси. Украина қўмондонлигининг ўз аскарлари ва РФ ҳарбийлари ҳақидаги барча маълумотлари. Юклаб олинган кўплаб маълумотлар аллақачон тегишли жойга берилди, мен фақат оз қисмини кўрсатдим”, - деган хакер.
“Жокер” Американинг Украина қўшинларини бошқариш учун мўлжалланган DELTA қўмондонлик дастурини бузишга муваффақ бўлган. Бу ҳақда у аввалроқ Telegram-каналида ёзган эди. DELTA’га украин қўшинлари ва душман қўшинлари тўғрисидаги барча маълумотлар, шу жумладан жиҳозларнинг координаталари ва ходимлар сони ҳам киритилади. Разведка маълумотлари келганида маълумотлар мунтазам равишда янгиланади.
Янгиликлар лентаси
0