https://sputniknews.uz/20221101/rossiyaning-ayrim-hududlarida-oqiyotgan-talabalarga-oqishini-kochirishga-ruxsat-berildi--29645625.html
Россиянинг айрим ҳудудларида ўқиётган талабаларга ўқишини кўчиришга рухсат берилди
Россиянинг айрим ҳудудларида ўқиётган талабаларга ўқишини кўчиришга рухсат берилди
Sputnik Ўзбекистон
Қайд этилишича, ўқишни кўчириш бўйича аризалар 2022 йил 1 ноябрдан 20 ноябрга қадар қабул қилинади. 01.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-01T17:16+0500
2022-11-01T17:16+0500
2023-04-05T18:41+0500
жамият
ўзбекистон
отм
талабалар
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/18/18479413_0:129:3103:1874_1920x0_80_0_0_f48e34b6986bd8f2564e145ff4e57553.jpg
ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Россиянинг Украина билан чегарадош Курск, Брянск, Белгород, Воронеж, Ростов ва Краснодар ҳудудларидаги ОТМларида таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқароларининг ўқишини Ўзбекистондаги давлат ОТМларига истисно тариқасида кўчиришга рухсат берилди. Бу ҳақида Давлат тест маркази маълум қилди.Таъкидланишича, талабаларнинг ўқиши уларнинг аризаларига мувофиқ доимий яшаш манзили ҳудудида жойлашган ОТМнинг мос ва турдош (мос ва турдош бўлмаган тақдирда мазмунан яқин бўлган) таълим йўналишига кўчирилади.Ўқишни кўчириш бўйича аризалар 2022 йил 1 ноябрдан 20 ноябрга қадар (шу куни ҳам) Давлат тест марказининг my.dtm.uz сайти (“Россия Федерациясидан ўқишни кўчириш” бўлими) орқали қабул қилинади.Фуқароларнинг Россиядаги муайян ОТМда ҳақиқатда ўқиётганлиги аниқланмаса уларнинг ўқиши кўчирилмайди.Қайд этилишича, ўқиши кўчирилган талабаларнинг ўқишини мос курсдан давом эттиришига истисно тариқасида рухсат берилади. Бунда аниқланган фанлар фарқи 2022-2023 ўқув йили давомида бепул топширилади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/18/18479413_122:0:2853:2048_1920x0_80_0_0_e64eaec3171f4d078d212c9ba6c11b99.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, отм, талабалар, россия
жамият, ўзбекистон, отм, талабалар, россия
Россиянинг айрим ҳудудларида ўқиётган талабаларга ўқишини кўчиришга рухсат берилди
17:16 01.11.2022 (янгиланди: 18:41 05.04.2023) Қайд этилишича, ўқишни кўчириш бўйича аризалар 2022 йил 1 ноябрдан 20 ноябрга қадар қабул қилинади.
ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Россиянинг Украина билан чегарадош Курск, Брянск, Белгород, Воронеж, Ростов ва Краснодар ҳудудларидаги ОТМларида таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқароларининг ўқишини Ўзбекистондаги давлат ОТМларига истисно тариқасида кўчиришга рухсат берилди. Бу ҳақида Давлат тест маркази маълум
қилди.
Таъкидланишича, талабаларнинг ўқиши уларнинг аризаларига мувофиқ доимий яшаш манзили ҳудудида жойлашган ОТМнинг мос ва турдош (мос ва турдош бўлмаган тақдирда мазмунан яқин бўлган) таълим йўналишига кўчирилади.
Ўқишни кўчириш бўйича аризалар 2022 йил 1 ноябрдан 20 ноябрга қадар (шу куни ҳам) Давлат тест марказининг my.dtm.uz сайти (“Россия Федерациясидан ўқишни кўчириш” бўлими) орқали қабул қилинади.
“Талабаларнинг ҳақиқатда муайян ОТМда таҳсил олганлигини текшириш 2022 йил 25 ноябрдан 15 декабрга қадар Ташқи ишлар вазирлиги томонидан амалга оширилади. Талабаларнинг ўқишини кўчиришга рухсат бериш бўйича қарор республика ОТМларининг идоравий бўйсунувидан қатъи назар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан қабул қилинади”, дейилади хабарда.
Фуқароларнинг Россиядаги муайян ОТМда ҳақиқатда ўқиётганлиги аниқланмаса уларнинг ўқиши кўчирилмайди.
Қайд этилишича, ўқиши кўчирилган талабаларнинг ўқишини мос курсдан давом эттиришига истисно тариқасида рухсат берилади. Бунда аниқланган фанлар фарқи 2022-2023 ўқув йили давомида бепул топширилади.