https://sputniknews.uz/20221101/rossiya-zarbalari-ukrainaning-harbiy-salohiyatini-samarali-ravishda-pasaytiradi--shoygu--29647384.html
Россия зарбалари Украинанинг ҳарбий салоҳиятини самарали равишда пасайтиради – Шойгу
Россия зарбалари Украинанинг ҳарбий салоҳиятини самарали равишда пасайтиради – Шойгу
Sputnik Ўзбекистон
Шойгу: Украина қуролли кучлари Запорожье атом электр станциясини, эвакуация пунктлари ва гуманитар ёрдам тарқатиладиган жойларни ўққа тутишни тўхтатмаяпти. 01.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-01T19:14+0500
2022-11-01T19:14+0500
2023-04-05T18:41+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
украина
сергей шойгу
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/15/28415804_0:0:3071:1728_1920x0_80_0_0_b11d06e14c23d3602c9fecc931c15d07.jpg
ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Россия қўшинлари Украинанинг муҳим инфратузилмасига ҳужум қилмоқда, бу эса Украина Қуролли кучлари салоҳиятини камайтириш имконини беради, дейди Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу.Вазирнинг қайд этишича, “Киев режими тинч аҳолини қириб ташлаш ва ижтимоий объектларни вайрон қилиш бўйича террорчилик ҳаракатларини уюштиришда давом этмоқда”.Унинг сўзларига кўра, душман ҳаво ҳужумларини қайтариш жараёнида “сўнгги ўн кун ичида 200 дан ортиқ HIMARS реактив снарядлари тутиб олинди”.10 октябрдан бери Россия Қуролли кучлари Украина ҳарбий қўмондонлиги, алоқа ва энергетика тизимлари объектларига узоқ масофали юқори аниқликдаги қуроллар билан зарбалар бермоқда. Владимир Путиннинг сўзларига кўра, бу Киев томонидан Қрим кўпригида уюштирилган теракт ва Россиядаги фуқаролик объектларига қилинган бошқа ҳужумларга жавобдир.Украина энергетика вазири Герман Галушенконинг сўзларига кўра, биргина 10 ва 11 октябрдаги ракета зарбалари натижасида мамлакат энергетика инфратузилмасининг 30 фоизга яқини зарар кўрган.Эслатиб ўтамиз, Россия 24 февралдан буён денацификация ва демилитаризация мақсадида Украинада махсус ҳарбий операция олиб бормоқда. Владимир Путин унинг асосий вазифасини “Киев режими томонидан саккиз йил давомида хўрлашлар, геноцидларга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Қуролли Кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/15/28415804_267:0:2998:2048_1920x0_80_0_0_013ff73a77c726ebe486e7105b9ddca8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
украина, сергей шойгу, россия
украина, сергей шойгу, россия
Россия зарбалари Украинанинг ҳарбий салоҳиятини самарали равишда пасайтиради – Шойгу
19:14 01.11.2022 (янгиланди: 18:41 05.04.2023) Шойгу: Украина қуролли кучлари Запорожье атом электр станциясини, эвакуация пунктлари ва гуманитар ёрдам тарқатиладиган жойларни ўққа тутишни тўхтатмаяпти.
ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Россия қўшинлари Украинанинг муҳим инфратузилмасига ҳужум қилмоқда, бу эса Украина Қуролли кучлари салоҳиятини камайтириш имконини беради,
дейди Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу.
“Шу билан бирга, Украина фуқаролари ўлимининг олдини олиш бўйича тўлиқ чора-тадбирлар кўрилмоқда”, деди у.
Вазирнинг қайд этишича, “Киев режими тинч аҳолини қириб ташлаш ва ижтимоий объектларни вайрон қилиш бўйича террорчилик ҳаракатларини уюштиришда давом этмоқда”.
“Украина қуролли кучлари Запорожье атом электр станциясини, эвакуация пунктлари ва гуманитар ёрдам тарқатиладиган жойларни ўққа тутишни тўхтатмаяпти”, деди мудофаа вазири.
Унинг сўзларига кўра, душман ҳаво ҳужумларини қайтариш жараёнида “сўнгги ўн кун ичида 200 дан ортиқ HIMARS реактив снарядлари тутиб олинди”.
10 октябрдан бери Россия Қуролли кучлари Украина ҳарбий қўмондонлиги, алоқа ва энергетика тизимлари объектларига узоқ масофали юқори аниқликдаги қуроллар билан зарбалар бермоқда. Владимир Путиннинг сўзларига кўра, бу Киев томонидан Қрим кўпригида уюштирилган теракт ва Россиядаги фуқаролик объектларига қилинган бошқа ҳужумларга жавобдир.
Украина энергетика вазири Герман Галушенконинг сўзларига кўра, биргина 10 ва 11 октябрдаги ракета зарбалари натижасида мамлакат энергетика инфратузилмасининг 30 фоизга яқини зарар кўрган.
Эслатиб ўтамиз, Россия 24 февралдан буён денацификация ва демилитаризация мақсадида Украинада махсус ҳарбий операция олиб бормоқда. Владимир Путин унинг асосий вазифасини “Киев режими томонидан саккиз йил давомида хўрлашлар, геноцидларга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Қуролли Кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.