https://sputniknews.uz/20221101/rossiya-va-eron-eoii-bilan-erkin-savdo-togrisida-bitim-imzolaydi-29648569.html
Россия ва Эрон ЕОИИ билан эркин савдо тўғрисида битим имзолайди
Россия ва Эрон ЕОИИ билан эркин савдо тўғрисида битим имзолайди
Sputnik Ўзбекистон
Яқин келажакда Эрон ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи ўртасида эркин савдо ҳудуди тўғрисида битим тузилиши кутилмоқда. 01.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-01T20:25+0500
2022-11-01T20:25+0500
2023-04-05T18:41+0500
иқтисод
эрон
еоии
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/12/28335603_0:144:3128:1904_1920x0_80_0_0_305379a4115b39f3ba20ee2917eb313d.jpg
ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Россия ва Эрон яқин вақт ичида Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан эркин савдо ҳудуди тўғрисидаги битимни имзолашга келишиб олди. Бу ҳақда Россия бош вазири ўринбосари Александр Новак маълум қилди. “Шунингдек, биз мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-сотиқни ривожлантириш йўлида мавжуд бўлган барча тўсиқларни олиб ташлашга келишиб олдик. Бу ўринда гап учинчи давлатлар чегараларидаги тўсиқларни камайтириш ҳақида ҳам кетмоқда. Яқин келажакда Эрон ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи ўртасида эркин савдо ҳудуди тўғрисида битим тузишга келишиб олдик”, - деди Новак савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилиши якунида ўтказилган матбуот анжуманида. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.Аввалроқ ЕОИИ ва Индонезия эркин савдо зонасини яратиш бўйича музокаралар ўтказмоқчи экани хабар қилинган эди.Ўзбекистон 2020 йил декабрь ойида ЕОИИда кузатувчи давлат мақомини олган эди. Иттифоқ 2014 йилда Россия, Беларусь ва Қозоғистон ўртасида тузилган шартнома асосида ташкил этилган халқаро ташкилотдир. Бу иттифоққа 2015 йилда Арманистон ва Қирғизистон аъзо бўлган, Молдова ва Куба кузатувчи мақомига эга. ЕОИИнинг мақсади — аъзо давлатлар аҳолисининг турмуш даражасини юксалтириш борасида барқарор ривожланиш учун шароитлар яратиш, товарлар, хизматлар, капитал ва иш ресурсларининг ягона бозорини шакллантиришга ҳаракат қилиш, глобал иқтисодиёт шароитида миллий иқтисодиётларнинг рақобатбардошлигини ошириш, ҳар томонлама модернизациялаш ва ўзаро кооперацияни ривожлантиришдан иборат.
эрон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/12/28335603_215:0:2944:2047_1920x0_80_0_0_611dd4ad655b0a507aba1fed19dbdec1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, эрон, еоии, россия
иқтисод, эрон, еоии, россия
Россия ва Эрон ЕОИИ билан эркин савдо тўғрисида битим имзолайди
20:25 01.11.2022 (янгиланди: 18:41 05.04.2023) Яқин келажакда Эрон ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи ўртасида эркин савдо ҳудуди тўғрисида битим тузилиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Россия ва Эрон яқин вақт ичида Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан эркин савдо ҳудуди тўғрисидаги битимни имзолашга келишиб олди. Бу ҳақда Россия бош вазири ўринбосари Александр Новак маълум қилди.
“Шунингдек, биз мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-сотиқни ривожлантириш йўлида мавжуд бўлган барча тўсиқларни олиб ташлашга келишиб олдик. Бу ўринда гап учинчи давлатлар чегараларидаги тўсиқларни камайтириш ҳақида ҳам кетмоқда. Яқин келажакда Эрон ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи ўртасида эркин савдо ҳудуди тўғрисида битим тузишга келишиб олдик”, - деди Новак савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилиши якунида ўтказилган матбуот анжуманида. Унинг сўзларидан РИА Новости
иқтибос келтирган.Аввалроқ ЕОИИ ва Индонезия эркин савдо зонасини яратиш бўйича музокаралар ўтказмоқчи экани
хабар қилинган эди.Ўзбекистон 2020 йил декабрь ойида ЕОИИда кузатувчи давлат мақомини олган эди. Иттифоқ 2014 йилда Россия, Беларусь ва Қозоғистон ўртасида тузилган шартнома асосида ташкил этилган халқаро ташкилотдир. Бу иттифоққа 2015 йилда Арманистон ва Қирғизистон аъзо бўлган, Молдова ва Куба кузатувчи мақомига эга.
ЕОИИнинг мақсади — аъзо давлатлар аҳолисининг турмуш даражасини юксалтириш борасида барқарор ривожланиш учун шароитлар яратиш, товарлар, хизматлар, капитал ва иш ресурсларининг ягона бозорини шакллантиришга ҳаракат қилиш, глобал иқтисодиёт шароитида миллий иқтисодиётларнинг рақобатбардошлигини ошириш, ҳар томонлама модернизациялаш ва ўзаро кооперацияни ривожлантиришдан иборат.