Ўзбекистон ва Қозоғистон ўзаро сайёҳлар оқимини кўпайтириш борасида ҳамкорлик қилади

© Пресс-служба хокимията ТашкентаПервый заместитель начальника Главного управления туризма и культурного наследия города Ташкент Санжар Таджиев встретился с делегацией Туркестанской области (Республика Казахстан).
Первый заместитель начальника Главного управления туризма и культурного наследия города Ташкент Санжар Таджиев встретился с делегацией Туркестанской области (Республика Казахстан). - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.11.2022
Oбуна бўлиш
Қозоғистон томони Ўзбекистонда туризм соҳасининг ривожланиш суръатларига юқори баҳо берган.
ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Қозоғистон Ўзбекистоннинг туризм соҳаси ривожлантириш тажрибасини ўрганишга қизиқиш билдирмоқда. Мамлакатлар ўзаро сайёҳлар оқимини ошириш ва тажриба алмашиш борасида ҳамкорлик қилишади. Бу ҳақда Тошкент шаҳри ҳокимлиги хабар берди.
Пойтахт Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Санжар Тожиев бошчилигидаги масъуллар Қозоғистоннинг Туркистон вилояти делегацияси билан учрашган.
Учрашувда Туркистон вилояти Туризм бошқармаси раҳбари Гулмира Ахбердиева Ўзбекистонда туризм соҳасининг ривожланиш суръатларига юқори баҳо берган ва ушбу йўналишдаги тажрибани ўрганишга қизиқиш билдирган.
Ахбердиева ўзаро сайёҳлар оқимини ошириш ва тажриба алмашиш борасида келгусида ҳамкорлик қилишга умид билдирган.
Санжар Тожиев эса президентнинг бевосита ташаббуси ва қўллаб-қувватлаши натижасида мамлакатда туризмни миллий иқтисодиётни диверсификация қилиш, ҳудудларни жадал ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш, аҳолининг даромадлари ва турмуш даражасини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар босқичма-босқич амалга оширилаётганини қайд этди.
У қозоғистонлик меҳмонларнинг ташаббус ва таклифларини қўллаб-қувватлаб, Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси уларга ҳар томонлама кўмак беришга тайёрлигини билдирди.
Учрашув якунида томонлар минтақалараро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ва тизимли ривожлантиришга келишиб олишди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида 3,6 млн чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга келган. Қозоғистон мамлакатга келаётган сайёҳлар бўйича биринчи ўринда (1 миллиондан зиёд киши). Кейинги ўринларда Қирғизистон (952,1 минг киши), Тожикистон (950,3 минг киши) ва Россия (395,1 минг киши).
Янгиликлар лентаси
0