Октябрда инфляция 1,2 фоизни ташкил этди

© Pixabay / Alexas_FotosКорзина в супермаркете
Корзина в супермаркете - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.11.2022
Oбуна бўлиш
Давлат статистика қўмитаси истеъмол бозоридаги нархлар ўртача қанча ошганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Жорий йилнинг октябрь ойида Ўзбекистон истеъмол бозоридаги нархларнинг ўртача даражаси 1,2 фоизга ошди. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
Ўтган 9 ой давомида истеъмол бозорида нархларнинг ўсиш суръати 9,4 фоизга етган, ўртача ойлик ўсиш суръати эса 0,9 фоизни ташкил этган. Йиллик нисбатда истеъмол секторида нархларнинг ўсиш суръати 12,2 фоиз бўлган.
Жорий йилнинг октябрида озиқ-овқат маҳсулотлари ўтган йилнинг охирига нисбатан (11,5 фоиз) нархлар ошиши бўйича етакчиликни сақлаб қолган ва улар нархларининг январь-октябрдаги ўртача ойлик ўсиш суръати 1,1 фоизни ташкил этган.
Ойлик нисбатда нархлар ошиши бўйича сут, бошқа сут маҳсулотлари ва тухум (4,2 фоиз) сезиларли устунлик билан етакчилик қилди. Нархлар ошиши бўйича кейинги ўринлар сабзавотлар, илдизмевалилар ва дуккалилар (1,5 фоиз), гўшт маҳсулотларига (1,2 фоиз) тегишли.
Ноозиқ-овқат маҳсулотлар нархлари ушбу даврда 8,9 фоизга ошган, ўртача ойлик ўсиш суръати 0,9 фоизни ташкил этди. Хизматлар нархларининг ўсиш суръати йилнинг январь-октябрида 6,4 фоизга етди ва ўртача ойлик ўсиш суръати 0,6 фоизни ташкил этган.
Нархлар ошиши бўйича етакчилик хизматларга тегишли бўлиб, октябрь ойи давомида уларнинг нархлари ўртача 1,5 фоизга кўтарилган.
Янгиликлар лентаси
0