https://sputniknews.uz/20221101/iiv-id-kartalar-boyicha-fuqarolarga-murojaat-qildi-29637024.html
ИИВ ID-карталар бўйича фуқароларга мурожаат қилди
ИИВ ID-карталар бўйича фуқароларга мурожаат қилди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ИИВ муддати ўтган биометрик паспортларни зудлик билан шахсни тасдиқловчи карталарга алмаштиришни сўрамоқда. 01.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-01T13:19+0500
2022-11-01T13:19+0500
2022-11-01T13:19+0500
жамият
иив
паспорт
ўзбекистон фуқароси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/793/40/7934019_0:66:2964:1733_1920x0_80_0_0_6d5615f076a8815142a3986549801f01.jpg
ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги фуқароларга муддати ўтган биометрик паспортларни зудлик билан шахсни тасдиқловчи карталарга алмаштиришни сўраб мурожаат қилди.Вазирликнинг эслатишича, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 223-моддасига асосан Ўзбекистон фуқаросининг паспортсиз ёки идентификацияловчи ID картасиз ёхуд ҳақиқий бўлмаган паспорт билан яшаши маъмурий жавобгарликни келтириб чиқаради.Эслатиб ўтамиз, босқичма-босқич ички паспортлар ўрнини эгаллаётган ID-карталар 2021 йил январидан берила бошланди. 2022 йил январь ойидан бошлаб уни рўйхатга олиш хизмати Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳар давлат хизматлари марказларида ҳам йўлга қўйилди.ID-картани олиш учун фақат паспорт, ариза ва давлат божи тўлови талаб қилинади. Aмалдаги ички паспорт 2030 йил 31 декабргача амал қилади. Уларни ID-карталарга алмаштириш 2022 йил 31 декабргача ихтиёрий, 2030 йил 31 декабргача мажбурий тартибда амалга оширилади.
https://sputniknews.uz/20220302/bir-talay-hujjat-orniga-id-karta-23079553.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/793/40/7934019_33:0:2964:2198_1920x0_80_0_0_e6528cc2540c4d0132fbe5d660ee1522.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, иив, паспорт, ўзбекистон фуқароси
жамият, иив, паспорт, ўзбекистон фуқароси
ИИВ ID-карталар бўйича фуқароларга мурожаат қилди
Ўзбекистон ИИВ муддати ўтган биометрик паспортларни зудлик билан шахсни тасдиқловчи карталарга алмаштиришни сўрамоқда.
ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги фуқароларга муддати ўтган биометрик паспортларни зудлик билан шахсни тасдиқловчи карталарга алмаштиришни сўраб мурожаат
қилди.
Вазирликнинг эслатишича, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 223-моддасига асосан Ўзбекистон фуқаросининг паспортсиз ёки идентификацияловчи ID картасиз ёхуд ҳақиқий бўлмаган паспорт билан яшаши маъмурий жавобгарликни келтириб чиқаради.
“Шунинг учун фуқаролардан муддати тугаган биометрик паспортларни кечиктирмаган ҳолда идентификацион ID карталарга алмаштиришларини сўраймиз”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, босқичма-босқич ички паспортлар ўрнини эгаллаётган ID-карталар 2021 йил январидан берила бошланди. 2022 йил январь ойидан бошлаб уни рўйхатга олиш хизмати Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳар давлат хизматлари марказларида ҳам йўлга қўйилди.
ID-картани олиш учун фақат паспорт, ариза ва давлат божи тўлови талаб қилинади. Aмалдаги ички паспорт 2030 йил 31 декабргача амал қилади. Уларни ID-карталарга алмаштириш 2022 йил 31 декабргача ихтиёрий, 2030 йил 31 декабргача мажбурий тартибда амалга оширилади.