Давлат корхоналари кузатув кенгашларининг ваколатлари белгиланмоқда

© Sputnik / Амир ИсаевПодпись документа. архивное фото
Подпись документа. архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.11.2022
Oбуна бўлиш
Қайд этилишича, давлат корхонасининг кузатув кенгаши аъзолари сони устав билан белгиланади, бироқ 3 нафардан кам бўлмаслиги лозим.
ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Ҳукумат қарорлари давлат корхонасини бошқариш ҳамда давлат корхонаси кузатув кенгашлари ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилашга оид нормалар билан тўлдирилмоқда. Бу ҳақда “Norma” ахборот-ҳуқуқий портали ёзмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг 26 октябрдаги “2021-2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегияси қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.
Маълумот учун: давлат корхонаси — давлат мулкидаги, ўзига тезкорлик билан бошқариш учун берилган мулк негизида ташкил этилган давлат унитар корхонаси шаклидаги тижорат ташкилотидир. У ўзига биркитилган мулкдан қонунда белгиланган доирада, ўз фаолияти мақсадларига, мулкдорнинг (ёки унинг топшириғига кўра у ваколат берган давлат органи — муассиснинг) топшириқларига ҳамда эгалик қилиш ҳуқуқига асосан, мақсадга мувофиқ тарзда мулкдан фойдаланишни ва уни тасарруф этишни амалга оширади.
Қўшимчаларга кўра:
муассис, кузатув кенгаши ва ижроия орган (раҳбар) давлат корхонасининг бошқарув органи ҳисобланади;
кузатув кенгаши давлат корхонасига умумий раҳбарликни амалга оширади;
давлат корхонасининг кузатув кенгаши аъзолари сони устав билан белгиланади, бироқ 3 нафардан кам бўлмаслиги лозим;
кузатув кенгаши аъзоларининг умумий сони тоқ сон бўлиши лозим;
кузатув кенгаши муассис томонидан 3 йил муддатга тайинланади.
Шунингдек давлат корхонаси кузатув кенгашининг қуйидаги ваколатлари тасдиқланмоқда:
- давлат корхонасининг раҳбарини тайинлаш ва лавозимдан озод этиш ҳақида таклифларни муассисга киритиш;
- давлат корхонаси раҳбари номзодига малака талабларини (маълумот, тижорат, молия ва соҳавий соҳада иш тажрибаси ва ҳ.к.) белгилаш;
- давлат корхонаси раҳбарининг ўринбосарларини тайинлаш ва лавозимдан озод этиш;
- ички аудит хизмати тўғрисидаги низомни тасдиқлаш, ички аудит хизмати ходимларини тайинлаш ва лавозимдан озод этиш;
- давлат корхонаси раҳбарининг, таркибий тузилмаларнинг, шунингдек филиалларнинг ҳисоботларини тинглаш ва ҳ.к.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлар миллий базасида эълон қилинган ва 27.10.2022 йилдан кучга кирди.
Янгиликлар лентаси
0