Хитой AҚШни савдо қоидаларини бузганликда айблади

© AP Photo / Andy WongЖенщина слушает выступление министра иностранных дел Китая Ван И на форуме Лантинга
Женщина слушает выступление министра иностранных дел Китая Ван И на форуме Лантинга - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.10.2022
Oбуна бўлиш
Хитой дипломатияси раҳбарининг таъкидлашича, Хитой-AҚШ муносабатларини барқарор ривожланиш йўлига қайтариш ҳар икки давлат манфаати ва халқаро ҳамжамиятнинг умидларига мос келади.
ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Вашингтон Пекин учун янги экспорт назорати режимини жорий этиш орқали эркин савдо қоидаларини бузди. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазири Ван И AҚШ давлат котиби Энтони Блинкен билан телефон суҳбатида таъкидлади.

“Америка Қўшма Штатлари Хитойга янги экспорт назорати қоидаларини жорий қилди, Хитойга инвестиция киритишни чеклади, эркин савдо қоидаларини жиддий бузди ва Хитойнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларига жиддий зарар етказди, буни тузатиш керак”, - деди Ван И.

Хитой дипломатияси раҳбарининг таъкидлашича, Хитой-AҚШ муносабатларини барқарор ривожланиш йўлига қайтариш ҳар икки давлат манфаати ва халқаро ҳамжамиятнинг манфаатларига мос келади.
Октябрь ойи бошида AҚШ Савдо вазирлиги 31 та Хитой компаниясини технологик маҳсулотларни етказиб бериш бўйича ишончсизлар рўйхатига киритди.
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мао Ниннинг айтишича, Қўшма Штатлар Хитой компанияларини бостириш ва технологик гегемонликни сақлаб қолиш учун экспорт назоратини суиистеъмол қилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0