Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Украиналик қўпорувчилар кучли моддалар таъсири остида зомбига ўхшаб қолишмоқда

© Sputnik / Стрингер / Медиабанкка ўтишВоеннослужащие вооруженных сил Украины, архивное фото
Военнослужащие вооруженных сил Украины, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.10.2022
Oбуна бўлиш
Россиялик ҳарбийнинг сўзларига кўра, украиналик қўпорувчилар ўқ теккандан кейин ҳам зомбилар каби ҳаракатларишда давом этишган.
ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Украиналик қўпорувчилар ўқ тегиб пайдо бўлган яраларни сезишмайди, чунки улар кучли таъсир қилувчи моддалар таъсири остида бўлишади. Бу ҳақда “Қрим” шартли номли россиялик ҳарбий маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, қўпорувчилар ўқ теккандан кейин ҳам ҳаракатланишда давом этишган.
“Яъни ўқларимиз уларга бориб тегади, улар эса худди зомбиларга сингари ҳаракатланишда давом этишади. Улар бирор нарса истеъмол қилишади, қандайдир препарат таъсирида бўлишади”, - дея тахмин қилди ҳарбий РИА Новости билан суҳбатда.
Аввалроқ асирга тушган украиналик ҳарбийлар украиналик жангарилар кўпинча жанговар вазифани бажаришга гиёҳванд моддалари таъсири остида боришгани ва уч-тўрт кунлаб ухламасликлари мумкинлигини сўзлаб берганди.
Янгиликлар лентаси
0