https://sputniknews.uz/20221031/turkiyaga-gaz-etkazib-berishda-hech-qanday-xatar-yoq--rossiyaning-turkiyadagi-elchisi--29612517.html
Туркияга газ етказиб беришда ҳеч қандай хатар йўқ – Россиянинг Туркиядаги элчиси
Туркияга газ етказиб беришда ҳеч қандай хатар йўқ – Россиянинг Туркиядаги элчиси
Sputnik Ўзбекистон
Россиянинг Туркиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Aнқара Москвани ишончли ҳамкор деб билишини айтди. 31.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-31T15:50+0500
2022-10-31T15:50+0500
2023-04-05T18:41+0500
дунёда
туркия
газ
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/13/28347511_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_1b5238874c11b1147ec2d2e19328c207.jpg
ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Россия Федерациясининг Туркиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Aлексей Ерхов Россия газини Туркияга етказиб беришда ҳеч қандай хатар йўқлигини, Aнқара Москвани ишончли ҳамкор деб билишини айтди.Россия Туркияга асосий газ етказиб берувчи ҳисобланади. “Bloomberg” аввалроқ манбаларга таяниб, Туркия энергия нархларининг ошишидан келиб чиқадиган иқтисодий зарарни юмшатиш мақсадида Россиядан Aнқаранинг табиий газ учун тўловларининг бир қисмини 2024 йилгача кечиктиришни сўраганини ёзган эди. Ўз навбатида, РИA Новости агентлигининг Aнқарадаги манбаси Туркия ва Россия Россия гази учун тўловларни кечиктириш масаласини муҳокама қилмаётганини, нарх бўйича музокаралар олиб борилаётгани ва бу борада ҳеч қандай муаммо йўқлигини маълум қилди.Октябрь ойида Владимир Путин Туркияда газ хаби ташкил этишни таклиф қилган эди. Путин таъкидлаганидек, бундай қарор иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ, шунингдек хавфсизлик даражаси анча юқори.Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған билан учрашувда Путин марказнинг яратилиши нархни “нормал, бозор даражасида, ҳеч қандай сиёсий оҳангларсиз” хотиржам тартибга солиш имконини беришини таъкидлади.Туркия раҳбари кейинроқ маълум қилганидек, у россиялик ҳамкасби билан марказ ташкил этиш бўйича келишувга эришди ва Европа Россия газини Туркия орқали қабул қила олади.
туркия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/13/28347511_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_f31713f491fea708cd19e723a1266469.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, туркия, газ, россия
дунёда, туркия, газ, россия
Туркияга газ етказиб беришда ҳеч қандай хатар йўқ – Россиянинг Туркиядаги элчиси
15:50 31.10.2022 (янгиланди: 18:41 05.04.2023) Россиянинг Туркиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Aнқара Москвани ишончли ҳамкор деб билишини айтди.
ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Россия Федерациясининг Туркиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Aлексей Ерхов Россия газини Туркияга етказиб беришда ҳеч қандай хатар йўқлигини, Aнқара Москвани ишончли ҳамкор деб билишини
айтди.
Россия Туркияга асосий газ етказиб берувчи ҳисобланади. “Bloomberg” аввалроқ манбаларга таяниб, Туркия энергия нархларининг ошишидан келиб чиқадиган иқтисодий зарарни юмшатиш мақсадида Россиядан Aнқаранинг табиий газ учун тўловларининг бир қисмини 2024 йилгача кечиктиришни сўраганини ёзган эди.
Ўз навбатида, РИA Новости агентлигининг Aнқарадаги манбаси Туркия ва Россия Россия гази учун тўловларни кечиктириш масаласини муҳокама қилмаётганини, нарх бўйича музокаралар олиб борилаётгани ва бу борада ҳеч қандай муаммо йўқлигини маълум қилди.
“Мамлакатингизнинг масъул вакиллари менга бир неча бор таъкидлаганидек, Туркия Россияни доимо ишончли газ етказиб берувчи сифатида кўриб келган ва бу ишончлиликни юқори баҳолаган. Биз Туркия олдидаги мажбуриятларимизни доимо бажарганмиз ва бундан кейин ҳам бу принципиал позициямизга содиқ қолишимизга шубҳа қилиш учун асос йўқ”, - деди элчи Туркиянинг “Dünya” газетасига берган интервьюсида.
Октябрь ойида Владимир Путин Туркияда газ хаби ташкил этишни таклиф қилган эди. Путин таъкидлаганидек, бундай қарор иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ, шунингдек хавфсизлик даражаси анча юқори.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған билан учрашувда Путин марказнинг яратилиши нархни “нормал, бозор даражасида, ҳеч қандай сиёсий оҳангларсиз” хотиржам тартибга солиш имконини беришини таъкидлади.
Туркия раҳбари кейинроқ маълум қилганидек, у россиялик ҳамкасби билан марказ ташкил этиш бўйича келишувга эришди ва Европа Россия газини Туркия орқали қабул қила олади.