Тошкентдаги халқаро китоб фестивалида қатор ҳамкорлик келишувлари имзоланиши кутилмоқда

© АИМК УзбекистанаМеждународная книжная выставка-ярмарка
Международная книжная выставка-ярмарка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.10.2022
Oбуна бўлиш
Тадбир доирасидан россиялик таниқли журналист ва ёзувчлар билан ижодий учрашувлар ҳам ўрин олган.
ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. 2-4 ноябрь кунлари "Ўзэкспомарказ" мажмуасида “Tashkent book fest” III Тошкент халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтади.
Унда нашриётлар томонидан чоп этилган янги маҳсулотлар, муаллифлик ва таржимонлик ишлари тақдим этилади, безакчи-рассомлар, адабиёт ва санъат намоёндалари билан маҳорат дарслари ва ижодий учрашувлар ташкил этилади.
“Ярмарка бу йил учинчи марта кенг кўламда ўтказилмоқда. Ўтган йили пандемия шароитига тўғри келиб қолганлиги учун онлайн режимда бўлганди. Тадбирларда 20 тадан ортиқ халқаро меморандумлар имзоланиши, ҳамкорлик бўйича келишувлар амалга оширилиши кутилмоқда”, - деди мутахассис Муҳриддин Омонов Sputnik мухбири билан суҳбатда.
Халқаро кўргазма-ярмаркасида Россия, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Беларусь, Тожикистон, Миср, Ҳиндистон, Буюк Британия давлатларидан 40 дан ортиқ нашриётлар, китоб савдоси ва ноширлик билан шуғулланувчи марказлар иштирок этади.
Кўргазма доирасида Россия нашриёт уйи, Россия нинг рақамли ривожланиш, телекоммуникациялар ва оммавий коммуникациялар вазирлиги кўмагида “Славян давлати” (“Славянское государство”) нашриёт ва китоб савдоси ўз маҳсулотларини Россия миллий кўзргазма стендида ва тадбирлар дастурида намойиш этади.
Миллий кўргазмада фаол нашриётларнинг давра суҳбатлари ва тақдимотлари ўтказилади, кўргазма меҳмонлари Россия китоб нашриётларининг янгиликлари билан ҳам яқиндан танишишлари мумкин.
Дастурдан, россиялик таниқли журналист ва ёзувчи Шамиль Идиатуллин, прозаик ёзувчи Александр Снегирев, болалар ва катталар ёзувчиси Марина Москвина билан ижодий учрашувлар ҳам ўрин олган.
Тадбирда бутун дунёдаги тинчликни сақлашга оид асарлар бўйича “Tashbookfest-2022” китоблар танлови ўтказилади. Ташкилий қўмита томонидан “Ноширлик соҳасида эришган юксак натижалари учун” номинацияси бўйича бош соврин – Гран при мукофоти таъсис этилади. Барча танлов ғолиблари халқаро кўргазма-ярмарканинг ёпилиш маросимида 4 ноябрь куни тантали равишда тақдирланади.
Янгиликлар лентаси
0