https://sputniknews.uz/20221031/tibbiyot-xodimi-faoliyatiga-tosqinlik-qilganlik-uchun-javobgarlik-belgilanmoqda-29619249.html
Тиббиёт ходими фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда
Тиббиёт ходими фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Соғлиқни сақлаш тизими ходимлари фаолиятига тўсқинлик қилган ва таъсир ўтказган кимсаларга нисбатан қонунчиликда қатъий жавобгарлик белгиланмоқда. 31.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-31T18:01+0500
2022-10-31T18:01+0500
2022-10-31T18:01+0500
жамият
шифокор
депутатлар
жавобгарлик
жиноий жавобгарлик
жарима
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/1a/29488008_2:81:1238:776_1920x0_80_0_0_324f5ba5403e174645d59537f53128e3.jpg
ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Депутатлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимчалар киритишга оид қонун лойиҳасини кўриб чиқишмоқда. Бу ҳақида депутат Расул Кушербаев ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.Унинг сўзларига кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга янги 197-7-моддаси киритилмоқда. Мазкур модда билан, тиббиёт ходими фаолиятига тўсқинлик қилганларни жаримага тортиш ёки маъмурий қамоққа олиш белгиланмоқда.Тиббиёт ходими фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки қонунга хилоф равишда таъсир ўтказиш қуйидаги жавобгарликка сабаб бўлади:Ушбу ҳуқуқбузарликларни жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 3 кунлик муддатда кўриб чиқиш таклиф қилинмоқда.Қонун лойиҳаси ташаббус ҳуқуқи асосида Бош прокурор томонидан киритилган.Маълумот учун, 2019-2022 йиллар давомида Ўзбекистонда 290 га яқин ҳолатда тиббиёт ходимларига нисбатан турли шаклдаги тажовузлар қилинган.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев аҳолининг соғлигини ҳимоя қилишда ўзини аямай жон куйдираётган тизим ходимларига тажовуз қилган кимсаларга нисбатан қонунчиликда қатъий жавобгарлик белгиланиши устида ишланаётгани ҳақида маълум қилганди. Унинг айтишича, қонунчиликка киритилаётган бу ўзгаришлар соҳа вакилларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим асос бўлади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/1a/29488008_300:100:1118:714_1920x0_80_0_0_7f31ade8b329a31970b7574276ba0cb2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, шифокор, депутатлар, жавобгарлик, жиноий жавобгарлик, жарима
жамият, шифокор, депутатлар, жавобгарлик, жиноий жавобгарлик, жарима
Тиббиёт ходими фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда
Соғлиқни сақлаш тизими ходимлари фаолиятига тўсқинлик қилган ва таъсир ўтказган кимсаларга нисбатан қонунчиликда қатъий жавобгарлик белгиланмоқда.
ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Депутатлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимчалар киритишга оид қонун лойиҳасини кўриб чиқишмоқда. Бу ҳақида депутат Расул Кушербаев ўзининг Telegram-каналида маълум
қилди. Унинг сўзларига кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга янги 197-7-моддаси киритилмоқда. Мазкур модда билан, тиббиёт ходими фаолиятига тўсқинлик қилганларни жаримага тортиш ёки маъмурий қамоққа олиш белгиланмоқда.
Тиббиёт ходими фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки қонунга хилоф равишда таъсир ўтказиш қуйидаги жавобгарликка сабаб бўлади:
фуқароларга БҲМнинг беш бараваридан (1,5 млн сўм) етти бараваригача (2,1 млн сўм), мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан (2,1 млн сўм) ўн бараваригача (3 млн сўм) миқдорда жарима солиш;
15 муддатга маъмурий қамоққа олиш.
Ушбу ҳуқуқбузарликларни жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 3 кунлик муддатда кўриб чиқиш таклиф қилинмоқда.
Қайд этилишича, бу борада хорижий мамлакатлар қонунчилиги ҳам ўрганилган. Россия ва Қозоғистоннинг МЖтКда тиббиёт ходими фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашганлик учун алоҳида жавобгарлик назарда тутилган.
Қонун лойиҳаси ташаббус ҳуқуқи асосида Бош прокурор томонидан киритилган.
“Шахсан мен ушбу лойиҳани қўллаб-қувватлайман ва бу тиббиёт ходимларга нисбатан тажовузларни бартараф этишда катта профилактик аҳамиятга эга бўлади, деб ҳисоблайман”, - дейди депутат.
Маълумот учун, 2019-2022 йиллар давомида Ўзбекистонда 290 га яқин ҳолатда тиббиёт ходимларига нисбатан турли шаклдаги тажовузлар қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев аҳолининг соғлигини ҳимоя қилишда ўзини аямай жон куйдираётган тизим ходимларига тажовуз қилган кимсаларга нисбатан қонунчиликда қатъий жавобгарлик белгиланиши устида ишланаётгани ҳақида маълум қилганди.
Унинг айтишича, қонунчиликка киритилаётган бу ўзгаришлар соҳа вакилларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим асос
бўлади.