https://sputniknews.uz/20221031/shht-mamlakatlari-hukumat-rahbarlari-muzokaralar-otkazishadi-29618142.html
ШҲТ мамлакатлари ҳукумат раҳбарлари музокаралар ўтказишади
ШҲТ мамлакатлари ҳукумат раҳбарлари музокаралар ўтказишади
Sputnik Ўзбекистон
Учрашув Хитой Давлат кенгаши бош вазири раислигида 1 ноябрь куни онлайн бўлиб ўтади. 31.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-31T17:33+0500
2022-10-31T17:33+0500
2022-10-31T17:33+0500
сиёсат
шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/03/26787587_0:265:2700:1784_1920x0_80_0_0_fd3d82f3efd07408a112d0c877094e79.jpg
ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо мамлакатлар ҳукуматлари раҳбарлари онлайн учрашув ўтказишади. Бу ҳақда Хитой ТИВ расмий вакили Чжао Лицзянь маълум қилди, деб хабар беради РИА Новости.Тадбир Хитой Давлат кенгаши бош вазири Ли Кэцян раислигида 1 ноябрь куни бўлиб ўтади.Дипломатнинг сўзларига кўра, учрашувда ШҲТга аъзо ва кузатувчи давлатларнинг ҳукумат раҳбарлари ва бошқа вакиллари иштирок этишади.ШҲТ - 2001 йилда ташкил этилган халқаро ташкилотдир. Унга Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Покистон ва Ўзбекистон аъзо.Кузатувчи давлатлар – Афғонистон, Беларусь, Эрон ва Мўғулистон, ҳамкор давлатлар – Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа, Непал, Туркия ва Шри-Ланка.ШҲТнинг Самарқанд саммити доирасида Эроннинг ташкилотга тўлақонли аъзо сифатидаги мажбуриятлари тўғрисидаги Меморандум имзоланди. Беларусга ШҲТ тўлақонли аъзоси мақомини бериш тартибини бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.Бундан ташқари, Миср ва Қатарга ШҲТнинг мулоқот бўйича ҳамкори мақоми берилди. Баҳрайн Подшоҳлиги, Кувайт, Мальдив, Бирлашган Араб Амирликлари ва Мьянмага – мулоқот бўйича шериклар мақомини бериш жараёнлари ҳам бошланган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/03/26787587_0:12:2700:2037_1920x0_80_0_0_dc9ad2eba9af4d57ed0b8d67363f3dfa.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт)
сиёсат, шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт)
ШҲТ мамлакатлари ҳукумат раҳбарлари музокаралар ўтказишади
Учрашув Хитой Давлат кенгаши бош вазири раислигида 1 ноябрь куни онлайн бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо мамлакатлар ҳукуматлари раҳбарлари онлайн учрашув ўтказишади. Бу ҳақда Хитой ТИВ расмий вакили Чжао Лицзянь маълум қилди, деб
хабар беради РИА Новости.
Тадбир Хитой Давлат кенгаши бош вазири Ли Кэцян раислигида 1 ноябрь куни бўлиб ўтади.
Дипломатнинг сўзларига кўра, учрашувда ШҲТга аъзо ва кузатувчи давлатларнинг ҳукумат раҳбарлари ва бошқа вакиллари иштирок этишади.
ШҲТ - 2001 йилда ташкил этилган халқаро ташкилотдир. Унга Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Покистон ва Ўзбекистон аъзо.
Кузатувчи давлатлар – Афғонистон, Беларусь, Эрон ва Мўғулистон, ҳамкор давлатлар – Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа, Непал, Туркия ва Шри-Ланка.
ШҲТнинг Самарқанд саммити доирасида Эроннинг ташкилотга тўлақонли аъзо сифатидаги мажбуриятлари тўғрисидаги Меморандум
имзоланди. Беларусга ШҲТ тўлақонли аъзоси мақомини бериш тартибини бошлаш тўғрисида қарор
қабул қилинди. Бундан ташқари, Миср ва Қатарга ШҲТнинг мулоқот бўйича ҳамкори
мақоми берилди. Баҳрайн Подшоҳлиги, Кувайт, Мальдив, Бирлашган Араб Амирликлари ва Мьянмага – мулоқот бўйича шериклар мақомини бериш жараёнлари ҳам бошланган.