Россиялик нашриётчилар Тошкентдаги халқаро китоб кўргазмада иштирок этади

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишКниги
Книги - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.10.2022
Oбуна бўлиш
Китоб кўргазма-ярмаркасида китобсеварлар, ношир ва матбаачилар учун нималар ҳозирлаб қўйилгани ҳақида материалимизда ўқинг.
ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Тошкентда 2-4 ноябрь кунлари “Tashkent Book Fest” III халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтади.
Sputnik мухбири маълум қилишича, унда барча китобсеварлар, ношир ва матбаачилар маҳаллий, хорижий ва Россия китоб нашриётларининг янгиликлари билан ҳам танишишлари мумкин бўлади.
“Ўзэкспомарказ” мажмуасида бўлиб ўтадиган тадбир “Китобсевар миллат” шиори остида ўтказилади.
Китобсеварлар нашриётлар томонидан чоп этилган янги маҳсулотлар, муаллифлик ва таржимонлик ишлари билан танишишлари мумкин бўлади.
Кўргазма-ярмаркада Россия китоблар уюшмаси,"НоваПринт" Бурят нашриёти, “Белий Город” савдо уйи, "Русское слово" нашриёт уйи, “Учител” нашриёт-матбаа ижодий уйи ҳам иштирок этади.
Кўргазма-ярмаркада безакчи-рассомлар, маҳаллий ва хорижий адабиёт ва санъат намоёндалари билан маҳорат дарслари ва ижодий учрашувлар ташкил этилади.
Тадбирда бутун дунёдаги тинчликни сақлашга оид асарлар бўйича “Tashbookfest-2022” китоблар танлови ҳам ўтказилади.
Ташкилий қўмита томонидан “Ноширлик соҳасида эришган юксак натижалари учун” номинацияси бўйича бош соврин – Гран при мукофоти таъсис этилади. Барча танлов ғолиблари халқаро кўргазма-ярмарканинг ёпилиш маросимида 4 ноябрь куни тантали равишда тақдирланади.
Янгиликлар лентаси
0