https://sputniknews.uz/20221031/qozogistonning-ozbekistondagi-yangi-elchisi-tayinlandi-29621154.html
Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистон саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазири мамлакатнинг Ўзбекистондаги янги элчиси бўлди. 31.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-31T16:47+0500
2022-10-31T16:47+0500
2022-10-31T17:13+0500
сиёсат
қозоғистон
ўзбекистон
элчи
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/1f/29620988_0:0:801:451_1920x0_80_0_0_4707f48e4cf69a0aff5f772733076b1e.jpg
ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Бейбут Атамкулов Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Қозоғистон президенти матбуот хизмати хабар берди.Бунга қадар Атамкулов Қозоғистон саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазири лавозимида ишлаган.Бейбут Атамкулов 1964 йил 19 май куни Олмаота вилоятида туғилган. В.Ленин номидаги Қозоғистон политехника институти, Санкт-Петербург давлат иқтисодиёт ва молия университетини тамомлаган. Иқтисод фанлари номзоди.2006 йилдан буён Қозоғистон ТИВ тизимида ишлаб келади. 2010-2012 йилларда Қозоғистоннинг Малайзиядаги элчиси бўлган. Шунингдек, у Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими, Қозоғистон саноат мудофааси ваа аэрокосмик вазирлиги раҳбари бўлган.2018-2019 йилларда Қозоғистон ТИВ вазири лавозимини эгаллаган. 2019 йилдан буён Қозоғистон саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазири сифатида ишлаб келаётган эди.Эслатиб ўтамиз, Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Дархан Сатибалди август охирида Қозоғистоннинг Туркистон вилоятига раҳбар этиб тайинланганди.
қозоғистон
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/1f/29620988_92:0:693:451_1920x0_80_0_0_c6446bcf784ef626b1f6b436bebe4ab6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, қозоғистон, ўзбекистон, элчи
сиёсат, қозоғистон, ўзбекистон, элчи
Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
16:47 31.10.2022 (янгиланди: 17:13 31.10.2022) Қозоғистон саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазири мамлакатнинг Ўзбекистондаги янги элчиси бўлди.
ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Бейбут Атамкулов Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Қозоғистон президенти матбуот хизмати
хабар берди. "Давлат раҳбари фармони билан Атамкулов Бейбут Бакирович Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси этиб тайинланди", - дейилган хабарда.
Бунга қадар Атамкулов Қозоғистон саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазири лавозимида ишлаган.
Бейбут Атамкулов 1964 йил 19 май куни Олмаота вилоятида туғилган. В.Ленин номидаги Қозоғистон политехника институти, Санкт-Петербург давлат иқтисодиёт ва молия университетини тамомлаган. Иқтисод фанлари номзоди.
2006 йилдан буён Қозоғистон ТИВ тизимида ишлаб келади. 2010-2012 йилларда Қозоғистоннинг Малайзиядаги элчиси бўлган. Шунингдек, у Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими, Қозоғистон саноат мудофааси ваа аэрокосмик вазирлиги раҳбари бўлган.
2018-2019 йилларда Қозоғистон ТИВ вазири лавозимини эгаллаган. 2019 йилдан буён Қозоғистон саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазири сифатида ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Дархан Сатибалди август охирида Қозоғистоннинг Туркистон вилоятига раҳбар этиб тайинланганди.