https://sputniknews.uz/20221031/qorabog-mojarosiga-chek-qoyish-kerak--putin--29625825.html
Қорабоғ можаросига чек қўйиш керак – Путин
Қорабоғ можаросига чек қўйиш керак – Путин
Sputnik Ўзбекистон
Никол Пашинянга кўра, Ереван учун Aрманистон ва Озарбайжон ўртасидаги муносабатларни ўрнатиш бўйича Россия лойиҳаси таклиф қилаётган ёндашувлар мақбулдир. 31.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-31T18:30+0500
2022-10-31T18:30+0500
2022-10-31T18:30+0500
дунёда
никол пашинян
владимир путин
тоғли қорабоғ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/1f/29622185_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_cbba3bb4109a57326a53e8ef885fbcfc.jpg
ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Қорабоғ можаросига чек қўйиш керак, деди Россия президенти Владимир Путин бугун Сочида Aрманистон бош вазири Никол Пашинян билан учрашувда.Эслатиб ўтамиз, Сочида Россия, Aрманистон ва Озарбайжон раҳбарларининг уч томонлама учрашуви режалаштирилган — унда Қорабоғ масаласи муҳокама қилинади, шунингдек, улар келажакдаги тинчлик шартномасининг асосига айланадиган ҳужжатни қабул қилишга келишишимумкин.Никол Пашинянга кўра, Ереван учун Aрманистон ва Озарбайжон ўртасидаги муносабатларни ўрнатиш бўйича Россия лойиҳаси таклиф қилаётган ёндашувлар мақбулдир.Никол Пашинян Коллектив хавфсизлик кенгашининг сўнгги ёпиқ йиғилиши чоғида Россия томонидан Озарбайжон ва Aрманистон ўртасида давлатлараро муносабатларни ўрнатишнинг асосий тамойиллари ва параметрлари лойиҳаси Aрманистон учун мақбул эканлигини гапирганини таъкидлади.Тоғли Қорабоғдаги жанглар 2020 йил сентябрь ойи охирида қайта бошланган. Aрманистон ва Озарбайжон сулҳ тузишга бир неча бор уринди, бироқ 2020 йил 10 ноябрга ўтар кечаси эришилган уч томонлама келишув муваффақиятли якунланди. Москва воситачилигида Озарбайжон ва Aрманистон ўт очишни тўлиқ тўхтатиб, асирлар ва ўлганларнинг жасадларини алмашишга келишиб олди. Келишув доирасида Ереван Бокуга қуйидаги туманларни берди: Калбажар, Лочин, Aгдам.
тоғли қорабоғ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/1f/29622185_169:0:2900:2048_1920x0_80_0_0_feb2bcfc9683590ffef9116ecaadf05a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, никол пашинян, владимир путин, тоғли қорабоғ
дунёда, никол пашинян, владимир путин, тоғли қорабоғ
Қорабоғ можаросига чек қўйиш керак – Путин
Никол Пашинянга кўра, Ереван учун Aрманистон ва Озарбайжон ўртасидаги муносабатларни ўрнатиш бўйича Россия лойиҳаси таклиф қилаётган ёндашувлар мақбулдир.
ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Қорабоғ можаросига чек қўйиш керак, деди Россия президенти Владимир Путин бугун Сочида Aрманистон бош вазири Никол Пашинян билан
учрашувда.
“Бу можаро бир неча ўн йиллардан бери давом этмоқда. Шунинг учун унга қачондир чек қўйиш керак, мен бунга қўшиламан. Бунинг учун сизда сиёсий ирода борлигини биламан ва биз буни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаймиз”, деди Путин.
Эслатиб ўтамиз, Сочида Россия, Aрманистон ва Озарбайжон раҳбарларининг уч томонлама учрашуви режалаштирилган — унда Қорабоғ масаласи муҳокама қилинади, шунингдек, улар келажакдаги тинчлик шартномасининг асосига айланадиган ҳужжатни қабул қилишга келишишимумкин.
“Уч томонлама форматда олдинга силжиш имконини берадиган асосий нуқталарни топиш керак”, деди Владимир Путин.
Никол Пашинянга кўра, Ереван учун Aрманистон ва Озарбайжон ўртасидаги муносабатларни ўрнатиш бўйича Россия лойиҳаси таклиф қилаётган ёндашувлар мақбулдир.
Никол Пашинян Коллектив хавфсизлик кенгашининг сўнгги ёпиқ йиғилиши чоғида Россия томонидан Озарбайжон ва Aрманистон ўртасида давлатлараро муносабатларни ўрнатишнинг асосий тамойиллари ва параметрлари лойиҳаси Aрманистон учун мақбул эканлигини гапирганини таъкидлади.
Тоғли Қорабоғдаги жанглар 2020 йил сентябрь ойи охирида қайта бошланган. Aрманистон ва Озарбайжон сулҳ тузишга бир неча бор уринди, бироқ 2020 йил 10 ноябрга ўтар кечаси эришилган уч томонлама келишув муваффақиятли якунланди. Москва воситачилигида Озарбайжон ва Aрманистон ўт очишни тўлиқ тўхтатиб, асирлар ва ўлганларнинг жасадларини алмашишга келишиб олди. Келишув доирасида Ереван Бокуга қуйидаги туманларни берди: Калбажар, Лочин, Aгдам.