Форс-мажор ҳолатларини тасдиқлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатилади

© unsplash.com/Towfiqu barbhuiyaРабота на планшете
Работа на планшете - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.10.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда бошланган ёки бўлиб ўтган енгиб бўлмайдиган кучлар ҳолатларини тасдиқлаш бўйича давлат хизмати кўрсатиш тартиби белгиланди – тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Ўзбекистондафорс-мажор ҳолатларини тасдиқлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатилади. Бу ҳақида Ҳукуматнинг 625-сонли қарори билан тасдиқланган маъмурий регламентда назарда тутилган.
Регламент билан ташқи савдо битимлари, халқаро молия ёки инвестиция келишувлари ва халқаро шартномалар шартларига мувофиқ Ўзбекистонда бошланган ёки бўлиб ўтган енгиб бўлмайдиган кучлар ҳолатларини тасдиқлаш бўйича давлат хизмати кўрсатиш тартиби белгиланди.
Унга кўра, форс-мажор ҳолатлари ваколатли шахснинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳамда QR-код билан расмийлаштириладиган электрон шаклдаги сертификатни бериш орқали тасдиқланади.
Талабгорга сертификат бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарор ваколатлари орган томонидан сўровнома қабул қилинган кундан бошлаб 13 иш кунида қабул қилинади.
Сертификат олиш учун талабгор қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
шартнома, қўшимча келишув ҳамда уларнинг спецификация нусхаларини;
шартнома бўйича бажарилган мажбуриятларнинг ҳажмларини тасдиқловчи ҳужжатларни.
Талабгордан ушбулардан бошқа маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
Сертификат бериш учун БҲМнинг 90 фоизи (270 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади. Сертификат муддатсиз даврга берилади.
Маълумот учун, енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатлари — бу томонларнинг иродаси ва фаолиятларига боғлиқ бўлмаган табиат ҳодисалари ёки ижтимоий-иқтисодий ҳолатлар сабабли юзага келган шароитларда томонларга қабул қилинган мажбуриятларни бажариш имконини бермайдиган фавқулодда, олдини олиб бўлмайдиган ва кутилмаган ҳолатлардир.
Янгиликлар лентаси
0