Биринчи ноябрдан нималар ўзгаради

CC0 / pixabay / Календарь. Иллюстративное фото
Календарь. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.10.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда 1 ноябрдан аҳоли ва тадбиркорлар учун янги қулайликларни тақдим этувчи қандай ҳужжатлар кучга кириши ҳақида материалимизда танишинг.
ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Ўзбекистонда 1 ноябрдан аҳоли ва тадбиркорлар учун янги қулайликларни тақдим этувчи бир қатор ҳужжатлар кучга киради. Sputnik материалида мазкур ўзгаришлар ва уларнинг мазмун моҳияти билан танишинг.
Тиббиёт соҳасида таълим олаётган талабалар шифохоналарда ишлаши мумкин бўлади
Ўзбекистонда 1 ноябрдан шифохоналардаги вакант лавозимларга талабаларни ишга жойлаштиришга рухсат берилади.Ҳукуматнинг 561-сонли қарори билан, вакант лавозимларга талабалар, магистр ва клиник ординаторларни ишга жойлаштириш чораларини кўради.
Бунда ҳудудий тиббиёт муассасаларидаги шифокорларга бўлган эҳтиёж аниқланади. У ерга талабаларни жойлаштириш биринчи босқичда 1 октябрдан бошлаб Сурхондарё вилоятида, иккинчи босқичда эса 1 ноябрдан бошлаб республиканинг қолган ҳудудларида олиб борилади.
ДХМ орқали никоҳ тузиш ва ажралиш мумкин бўлади
Никоҳ тузиш ва ажратишни қайд этиш учун аризаларни Давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилиш бўйича эксперимент ўтказилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 540-сонли қарорига кўра, ҳуқуқий эксперимент Сирдарё вилоятидаги туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари орқали олиб борилади.
Никоҳга кириш ҳақида ариза берилганда никоҳланувчи шахсларнинг яшаш жойидаги маҳалла фуқаролар йиғинини хабардор қилиш тартиби бекор қилинди.
Ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланадиган фаолият турлари кенгайтирилади
Президентнинг ПҚ-366-сонли қарори билан, яна 10 та фаолият тури ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига киритилади.
Уй ҳайвонлари (қорамол, қўй, эчки, от ва бошқалар) бозорларида воситачилик хизмати;
Автомобиль бозорларида воситачилик хизмати;
Риэлторлик хизматини кўрсатиш (ижарага уй топиб бериш, уй сотиб олиш ва сотишга кўмаклашиш);
Уйда сут ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш ва сотиш хизмати;
Маиший буюмларни ижарага бериш хизмати (стол-стул, идиш-товоқ, асбоб-ускуна ва бошқалар);
Гипс ва ганчдан буюмлар ясаш (уй жиҳозлари, эртак қаҳрамонлари ҳайкалларини ясаш);
Тош ва тош маҳсулотларидан ёдгорлик, сувенир ва декоратив буюмлар тайёрлаш;
Ёғоч маҳсулотларидан сават, нон маҳсулотлари учун махсус идиш ва бошқа буюмларни тўқиш;
Уй шароитида пилла етиштириш, шахсий томорқа ер участкасида тут меваси, ниҳоли ва кўчатини етиштириш, уйда ипак мато, ипак гилам тўқиш ва сотиш;
Кулолчилик.
Ипотека олувчиларга қўшимча имтиёзлар
Президентнинг ПҚ-377-сонли қарори билан, ипотека кредити олувчиларга қўшимча солиқ ва бошқа имтиёзлар берилади.
Унга кўра, хусусий пудрат ташкилотлари томонидан тайёр ҳолда топшириш шартисиз қурилган уйлардаги квартираларни бирламчи уй-жой бозорида сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишга ҳамда улар бўйича дастлабки бадалнинг ва ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия тўлашга рухсат берилади.
Айрим маҳсулотлар уруғи экспортига рухсат берилди
Президентнинг 228-сон фармонига кўра, Ўзбекистонда қовун, канакунжут, хантал ва махсар уруғлари экспортига рухсат берилади.
Бунда бир экспорт шартномаси доирасида келиб тушмаган валюта суммаси экспортга юкланган жами маҳсулот нархининг 5 фоизидан ошмаган тақдирда муддати ўтган дебитор қарздорлик ҳисобланмайди ва тадбиркорга нисбатан жарима қўлланилмайди.
Электрон давлат хизматларидан фойдаланиш бўйича янада қулайликлар яратилади
Президентнинг ПҚ-357-сонли қарорига кўра, мобил алоқа операторлари, тижорат банклари ҳамда тўлов тизимлари операторларига ахборот хавфсизлиги талабларига риоя этган ҳолда, ўзларининг мобил иловалари орқали Ягона порталдаги электрон давлат хизматлари кўрсатилади.
Идентификацияловчи ID-картага жойлаштирилган электрон рақамли имзо калитлари орқали Ягона порталнинг мобил иловасида жорий этилган электрон давлат хизматларидан фойдаланиш мумкин бўлади. Бунда электрон давлат хизматларидан фойдаланувчилар "Электрон ҳукумат" тизимининг ягона идентификациялаш ахборот тизими орқали идентификация қилинади.
Ҳайдовчиларни тайёрлаш тизими тубдан такомиллаштирилади
Ҳукуматнинг 393–сонли қарори билан ҳайдовчилик учун бериладиган тиббий маълумотларнинг ягона электрон базаси шакллантирилади ва Ягона ахборот тизимига интеграция қилинади.
Томорқа ер эгаларини касаначилик билан банд қилганларга субсидия берилади
Президентнинг ПҚ-366-сонли қарори билан томорқа ер участкалари эгаларини кооперация ва касаначилик асосида иш билан банд қилган тадбиркорларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан БҲМнинг 20 бараваригача (6 млн сўмгача) миқдорда ҳоким ёрдамчилари тавсиясига асосан субсидия ажратилади.
Қурилиш соҳасидаги талаблар соддалаштирилади
Президентнинг 346-сонли қарорига кўра, кўп квартирали уйларни бошқариш органлари бошқарув фаолиятини, улар электрон реестрга киритилгандан сўнг амалга оширади.
Қурилиш-монтаж ишлари (реконструкцияси) тугалланган кўп квартирали уйлардан фойдаланиш учун рухсатнома берилганидан сўнг лойиҳа ҳужжатлари, кадастр паспорти ва мазкур рухсатномага умумий мол-мулкни ёки туташ ер участкасини камайтириш ва туташ ер участкасида қўшимча кўп квартирали уй ёки умумий мол-мулк бўлмаган объект қуриш учун ўзгартириш киритиш тақиқланади.
Ягона тизимда рўйхатга олинмаган бизнес текширувлари тақиқланди
Президентнинг ПҚ-374-сонли қарои билан, назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган барча текширувлар "Ягона давлат назорати" ахборот тизимида рўйхатга олинади.
Бунда, тадбиркорлик субъектлари фаолиятида мазкур тизимда рўйхатга олинмаган текширувларни ўтказиш ноқонуний ҳисобланади.
Назорат қилувчи органлар “хавфни таҳлил этиш” тизими натижаларига асосан ўтказиладиган текширувларнинг бошланиши ҳақида камида 10 иш куни олдин тадбиркорлик субъектини хабардор қилади.
Ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ишга жойлаштирилади
Ҳукуматнинг 590- сонли қароига мувофиқ, Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларнинг меҳнатга лаёқатли ва ишсиз бўлган оила аъзоларини ўзини ўзи банд қилиш ҳамда бўш (вакант) иш ўринларига ишга жойлаштиришда амалий ёрдам кўрсатади.
Янгиликлар лентаси
0