Захарова: Киев режимига озиқ-овқат хавфсизлиги керак эмас

© Sputnik / Пресс-служба МИД РФ / Медиабанкка ўтишМария Захарова, архивное фото
Мария Захарова, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.10.2022
Oбуна бўлиш
Россия ТИВ вакилининг айтишича, Киев ҳукуматига тинчлик барқарорлиги ва озиқ-овқат хавфсизилиги керак эмас
ТОШКЕНТ, 30 окт - Sputnik Украина ҳукуматига дунё барқарорлиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги керак эмас, дейди Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова.
Аввалроқ Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба дунё ҳамжамиятидан Россиядан озиқ-овқат шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини бажаришни талаб қилишга чақирган эди.

“Киев режимига тинчлик барқарорлиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги керак эмас, акс ҳолда ҳамма Зеленский ва Кулебани унутиб юборади. Шу сабабли улар қўрқинчли услублар билан ўзларини эслатиб туриш мақсадида ҳамма нарсани қилишмоқда. Терактлар, ядровий шантажлар, қотилликлар - нима бўлса ҳам уларга пул ва қурол келиб турса”, - деб ёзади Мария Захарова Telegram-каналида.

Россия Киев ҳукумати томонидан Севастополь акваториясида Британия ҳарбийлари иштирокида уюштирилган теракт муносабати билан Украина портларидан маҳсулот чиқариш жараёнларида иштирокини тўхтатди.
Дон келишувининг келгуси ишлари 31 октябрь куни БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида муҳокама қилинади.
Янгиликлар лентаси
0