Шавкат Мирзиёев Жанубий Корея президентига таъзия йўллади

© AP Photo / © AP Photo / Lee Jin-manСпасатели несут пострадавшего на улице рядом с местом происшествия в Сеуле, где произошла давка
Спасатели несут пострадавшего на улице рядом с местом происшествия в Сеуле, где произошла давка
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.10.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекстон раҳбари Сеул шаҳри марказида юз берган фожиа оқибатида қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирган.
ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Сеул шаҳри марказида юз берган фожиа оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Корея Республикаси президенти Юн Сок Ёлга таъзия йўллади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби маълум қилди.
“Давлатимиз раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишларини тилади”, - дейилади хабарда.
Шанба куни Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳри марказида Хэллоуин байрамини нишонлаш вақтида тиқилинч ҳолати юз берди. Бунинг оқибатида ҳалок бўлганлар 150 кишидан ошган. Жумладан, бир нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган, яна бири эса касалхонада.
Жанубий Кореяда миллий мотам эълон қилинган.
Янгиликлар лентаси
0