Сеулдаги фожиа оқибатида яна бир ўзбекистонлик жароҳатланган

© AFP 2023 / Jung Yeon-JeСеульские спасатели помогают пострадавшим и вывозят погибших с улицы, где во время празднования Хэллоуина из-за давки остановилось сердце у десятков людей, Южная Корея
Сеульские спасатели помогают пострадавшим и вывозят погибших с улицы, где во время празднования Хэллоуина из-за давки остановилось сердце у десятков людей, Южная Корея - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.10.2022
Oбуна бўлиш
Аввалроқ элчихона Сеулдаги тиқилинчда бир нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этганини маълум қилган эди.
ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳрида рўй берган фожиада яна бир ўзбекистонлик жабрланган. Бу ҳақда ТИВ Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси маълумотларига таяниб хабар берди.
2022 йил 30 октябрь соат 12:00 ҳолатига кўра, Итхэвон туманидаги кўчада юз берган воқеа яна бир ўзбекистонлик жароҳат билан шифохонага ётқизилгани маълум бўлган. Ўзбекистон фуқароси жойлашган тиббиёт муассасаси билан доимий алоқада ўрнатилган. Унинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда.
Аввалроқ элчихона Сеулдаги тиқилинчда бир нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этганини хабар қилган эди. Таъкидланишича, вазият назоратга олинган. Марҳумнинг жасадини ватанга олиб келиш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалалар ҳал қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, шанба куни Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳри марказида Хэллоуин байрамини нишонлаш вақтида тиқилинч ҳолати юз берди. Бунинг оқибатида ҳалок бўлганлар 150 кишидан ошган. Мамлакатда миллий мотам эълон қилинган.
Янгиликлар лентаси
0