Ўзбекистонликлар “Географик диктант” халқаро акциясида иштирок этишди - фото

Oбуна бўлиш
Акция дам олиш куни бўлиб ўтганига қарамай, унда Россия географияси, геологияси ва тарихи бўйича ўз билимини синаб кўрмоқчи бўлган 100 дан ортиқ киши иштирок этган.
ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Ўзбекистонликлар “Географик диктант” халқаро таълим акциясида иштирок этишди. Бу ҳақида Тошкентдаги Рус уйи матбуот хизмати хабар берди.
“Акция дам олиш куни бўлиб ўтганига қарамай, унда Россия географияси, геологияси ва тарихи бўйича ўз билимини синаб кўрмоқчи бўлган 100 дан ортиқ киши иштирок этди”, дейилади хабарда.
Акцияда турли ёшдаги ўзбекистонликлар қатнашди.

“Бундай лойиҳалар нафақат билимингизни синаб кўриш, балки ўзингизни янги билимлар билан бойитиш, илм-фанни оммалаштиришга кўмаклашиш ва бутун дунё бўйлаб география фанини ўрганишга қизиқишни ошириш имконини беради”, - дея қўшимча қилинади хабарда.

Мазкур акция 2015 йилдан буён ташкил этиб келинмоқда. Унинг асосий мақсади географик билимларни оммалаштириш ва Россия географиясига қизиқишни оширишдан иборат.
Бу йил диктант “Менинг ўлкам. Менинг юртим. Менинг кашфиётларим” шиори остида ўтказилмоқда. Акция саккизинчи йилдирки Россия бўйлаб ва чет элда минглаб ҳудудларда география бўйича билимларини синаб кўрмоқчи бўлганлар учун ўз эшикларини очмоқда.
Жорий йилда географик диктант тўртта вариантда тузилади, уларнинг ҳар бири икки қисмга бўлинган 40 та саволни, шунингдек географиядан маълум фактларга асосланган "географик таълим дастури" базавий даражанинг биринчи қисми 10 та саволни ўз ичига олади.
© Русский дом в Ташкенте
“Географик диктант” халқаро таълим акцияси - Sputnik Ўзбекистон
1/6
© Русский дом в Ташкенте
“Географик диктант” халқаро таълим акцияси - Sputnik Ўзбекистон
2/6
© Русский дом в Ташкенте
“Географик диктант” халқаро таълим акцияси - Sputnik Ўзбекистон
3/6
© Русский дом в Ташкенте
“Географик диктант” халқаро таълим акцияси - Sputnik Ўзбекистон
4/6
© Русский дом в Ташкенте
“Географик диктант” халқаро таълим акцияси - Sputnik Ўзбекистон
5/6
© Русский дом в Ташкенте
“Географик диктант” халқаро таълим акцияси - Sputnik Ўзбекистон
6/6
Янгиликлар лентаси
0