https://sputniknews.uz/20221030/ozbekistonda-kardiojarrohlik-muolajalari-soni-oshdi-29578679.html
Ўзбекистонда кардиожарроҳлик муолажалари сони ошди
Ўзбекистонда кардиожарроҳлик муолажалари сони ошди
Sputnik Ўзбекистон
Амалга оширилаётган профилактик ва даволаш чоралари туфайли юрак-қон томир касалликларидан ўлим кўрсаткичи 56,2 фоизгача камайди. 30.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-30T12:30+0500
2022-10-30T12:30+0500
2022-10-30T12:30+0500
жамият
тиббиёт муассаси
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/02/21201625_0:0:3068:1727_1920x0_80_0_0_661d23d661c044104e00e3eeb6878b9d.jpg
ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Ўзбекистон юрак-қон томир тизими касалликлари оқибатида юзага келаётган ўлим ҳолатларини олдини олиш мақсадида кардиожарроҳлик муолажалар сонини оширди. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.Таҳлилларга кўра, жаҳонда юз бераётган ўлим ҳолатларининг қарийб 60 фоизи юрак-қон томир тизими касалликлари оқибатида келиб чиқмоқда. Қолаверса, бу турдаги хасталиклар ҳануз ногиронликка етакловчи энг асосий сабаблардан бири.Шу боис Ўзбекистонда мазкур йўналишда энг илғор инновацион технологиялар, ташхислаш ва муолажа усулларини жорий этишга катта эътибор қаратилмоқда.Кейинги икки йилда қуйидаги муолажалар сони оширилди:Кардиохирургия соҳасида ҳудудларда юқори технологик жарроҳлик амалиётлари тури босқичма-босқич 15 тадан 35 тагача оширилди.Мисол учун, Хоразм, Қашқардарё, Самарқанд, Жиззах вилоятларида 40 турдан ортиқ юқори технологик кардиожарроҳлик амалиётлари йўлга қўйилди. Натижада ушбу ҳудудлардан марказга беморларнинг мурожаатлари 40 фоизга камайди.Икки ҳудудда илк бор транскатетер орқали аорта қопқоғини ўрнатиш, онкологик касалликларда артериянинг кимёвий эмболизацияси ва аорта аневризмасига стент-графт ўрнатиш амалиётлари бажарилди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/02/21201625_305:0:3036:2048_1920x0_80_0_0_0affdc46a8a821c4a83b9e92da38f9d4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, тиббиёт муассаси, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
жамият, тиббиёт муассаси, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
Ўзбекистонда кардиожарроҳлик муолажалари сони ошди
Амалга оширилаётган профилактик ва даволаш чоралари туфайли юрак-қон томир касалликларидан ўлим кўрсаткичи 56,2 фоизгача камайди.
ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Ўзбекистон юрак-қон томир тизими касалликлари оқибатида юзага келаётган ўлим ҳолатларини олдини олиш мақсадида кардиожарроҳлик муолажалар сонини оширди. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар
берди. Таҳлилларга кўра, жаҳонда юз бераётган ўлим ҳолатларининг қарийб 60 фоизи юрак-қон томир тизими касалликлари оқибатида келиб чиқмоқда. Қолаверса, бу турдаги хасталиклар ҳануз ногиронликка етакловчи энг асосий сабаблардан бири.
Шу боис Ўзбекистонда мазкур йўналишда энг илғор инновацион технологиялар, ташхислаш ва муолажа усулларини жорий этишга катта эътибор қаратилмоқда.
Кейинги икки йилда қуйидаги муолажалар сони оширилди:
коронарография амалиёти — 3,8 баробар,
стентлаш операциялари — 4,3 баробар,
кардиожарроҳлик — 613 дан 5 106 тага.
“Амалга оширилаётган профилактик ва даволаш чоралари туфайли юрак-қон томир касалликларидан ўлим кўрсаткичи ўтган йилги 61,7 фоиздан 56,2 фоизгача камайди”, дейилади хабарда.
Кардиохирургия соҳасида ҳудудларда юқори технологик жарроҳлик амалиётлари тури босқичма-босқич 15 тадан 35 тагача оширилди.
Мисол учун, Хоразм, Қашқардарё, Самарқанд, Жиззах вилоятларида 40 турдан ортиқ юқори технологик кардиожарроҳлик амалиётлари йўлга қўйилди. Натижада ушбу ҳудудлардан марказга беморларнинг мурожаатлари 40 фоизга камайди.
Икки ҳудудда илк бор транскатетер орқали аорта қопқоғини ўрнатиш, онкологик касалликларда артериянинг кимёвий эмболизацияси ва аорта аневризмасига стент-графт ўрнатиш амалиётлари бажарилди.