Нодирбек Абдусатторов 3-ўрин учун Магнус Карлсенга қарши дона суради

© Фото: Федерация шахмат УзбекистанаНодирбек Абдусатторов
Нодирбек Абдусатторов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.10.2022
Oбуна бўлиш
Мусобақанинг 3-ўрин ғолибига 55 000 доллар пул мукофоти берилади.
ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Нодирбек Абдусатторов Рейкявик шаҳрида “World Fischer Random Chess Championship 2022” мусобақасининг 3-ўрини учун Магнус Карлсенга қарши дона суради. Бу ҳақида Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.

Бугун, Накамура ва Непомняший Фисчер Рандом йўналиши бўйича жаҳон чемпионлиги учун дона сурса, Абдусатторов ва Карлсен 3-ўрин соҳибини аниқлаш учун курашади.

Чемпионат ғолиби 150 минг, 2-ўрин соҳиби 85 минг, 3-ўриндан жой олган шахматчи 55 минг, 4-ўрин билан кифояланган шахматчи 40 минг доллар билан мукофотланади.
Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионатида Нодирбек Абдусатторов муддатидан олдин ярим финал йўлланмасини қўлга киритганди.
У “А” гуруҳида етакчи сифатида 10 очкога эга бўлган ҳолда 1/2 финалга йўл олди ва кеча “B” гуруҳида 2-ўринни эгаллаган америкалик Хикару Накамура билан финал масаласини ҳал этиш учун рўбарў келди. Ўтказилган муросасиз ўйинда Нодирбек кутилмаганда америкалик шахматчига имкониятни бой берди.
Иккинчи ярим финалда амалдаги жаҳон шахмат тожи соҳиби, норвегиялик Магнус Карлсен ФИДЕ байроғи остида ҳаракатланаётган россиялик Ян Непомняшийга 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди.
Янгиликлар лентаси
0