https://sputniknews.uz/20221030/fojialar-29592883.html
Сўнгги икки йилда оммавий тадбирлардаги тиқилинч сабаб юз берган йирик фожиалар
Сўнгги икки йилда оммавий тадбирлардаги тиқилинч сабаб юз берган йирик фожиалар
Sputnik Ўзбекистон
Куни кеча Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида бўлиб ўтган тиқилинчдаги воқеа оммавий тадбирларда содир бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг биринчиси эмас. 30.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-30T21:28+0500
2022-10-30T21:28+0500
2022-10-30T21:28+0500
дунёда
оммавий тадбир
жанубий корея
бахтсиз ҳодиса
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/1e/29581569_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_543bb4cc69c6c1cc4173d031fdeae820.jpg
2022 йил29 октябрь Жанубий Кореянинг Сеул шаҳри Итхэвон туманидаги тиқилинчда 150 дан ортиқ инсон ҳалок бўлди, 100 нафардан кўп одам жароҳатланди. 3,7 минг нафар одам бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Ҳалок бўлганлар орасида 22 нафар чет эл, жумладан, Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон мамлакатлари фуқаролари ҳам бор. Қутқарув хизматларининг тушунтиришларича, тор кўча бошида тўпланиб қолган қаторлар қоқилиб, олдинда кетаётганларни босиб қолган. Бу эса домино эффектини келтириб чиқарган ва тор кўчадан чиқишда тиқилинч юзага келган.Шу йилнинг 2 октябрь куни Индонезиянинг Маланга футбол стадионида ҳам йирик тиқилинч юз берди. “Арема” ва “Персебая” футбол жамоаларининг 2:3 ҳисобдаги ўйинларидан сўнг мағлуб бўлган жамоа мухлислари майдонга югуриб чиққан. Полиция ходимлари уларга қарши кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланган ва шу сабабли одамлар орасида ваҳима ва ур-йиқит юзага келган. Натижада, тиқилинчда 133 нафар одам ҳалок бўлган. Улардан 32 нафари болалар бўлган.28 май куни Нигериянинг Риверс штати Порт Харкорд шаҳрида черков кам таъминлаганлар учун совғалар ва озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатиш ниятида тадбир ташкил этган. Тадбирдаги тиқилинч туфайли 31 нафар инсон ҳалок бўлган. Фожианинг сабабларини ўрганиш мақсадида тергов бошланган.25 январь куни Яунде шаҳрида (Камерун) “Олембе” стадионида Камерун пойтахтидаги 1/8 финал ўйини олдидан тирбандлик содир бўлди. Унда турнир мезбонлари Комор ороллари терма жамоаси билан учрашиши керак эди. Трибунага тахминан 50 минг мухлис чиқмоқчи бўлган, аренанинг сиғими эса 60 минг бўлган. Бироқ, ковид чекловлари туфайли стадионнинг 80% дан ортиқ тўлиши мумкин бўлмаган. Натижада саккиз нафар инсон вафот этган, тахминан 50 нафари жароҳатланган.2021 йил5 ноябрь куни рэпер Тревис Скоттнинг Техас штатида бўлиб ўтган концертида 10 нафар инсон вафот этган. Икки кунлик мусиқа фестивалига 50 минг нафар одам ташриф буюрган.16 май куни Қуддус шаҳри яқинидаги шаҳарчада синагога трибунаси қулаб тушди. Трибунада жуда кўп одамлар бўлган. Трибунанинг қулаши яҳудийларнинг Шавоут байрамини нишонлаш бошланганидан кўп ўтмай содир бўлган. Фавқулодда ҳолат туфайли икки нафар инсон вафот этган, 200 дан кўпи шифохонага ётқизилган.30 апрель куни тунда Исроилдаги Мерон тоғидаги тиқилинчда диний байрамда иштирок этаётган 45 нафар одам вафот этган ва 150 нафари шикастланган. Маълум бўлишича, зиёратчилар ҳали ёпиқ бўлган диний комплексга кирмоқчи бўлган ва тиқилинч юзага келган.2020 йил22 августда Перу пойтахти Лимада жойлашган дискотекада 13 нафар инсон вафот этган. Пандемия сабабли оммавий тадбирлар ўтказишга тақиқлар қўйилганига қарамай полиция дискотека фаолият олиб боргани ҳақида хабар олган. Полиция дискотекага етиб келганда, одамлар қочишни бошлаган. Тиқилинчда 13 нафар одам, жумладан 3 нафар полиция ходими вафот этган.2 февраль куни Танзаниянинг Моши шаҳридаги насроний черковида ибодат вақтида юз берган тиқилинчда 20 киши ҳалок бўлди. Ҳодиса Танзаниядаги машҳур пастор Бонифас Мвампосанинг ваъзи пайтида содир бўлди, у ерга мой тўкиб, уни муқаддас деб атаган. Эътиқод қилувчилар ва пасторларнинг сўзларига кўра, мой касалликларни даволаган. Одамлар мойга қўлларини теккизишга ҳаракат қилишган ва натижада тиқилинч юзага келган.7 январь куни Кермонда (Эрон) 3 январь куни АҚШнинг ракета зарбаси натижасида ҳалок бўлган Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси “Ал-Қудс” махсус кучлари қўмондони Қосим Сулаймоний билан видолашиш маросимида тиқилинч юз берди. Маросимига жуда кўп одам келган ва тиқилинчда 56 нафар одам вафот этган, 213 нафари турли жароҳатлар олиб шифохонага ётқизилган.Манба: РИА Новости.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/1e/29581569_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_9c1675052da55f27c4cf3183d07f5f9b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, оммавий тадбир, жанубий корея, бахтсиз ҳодиса
дунёда, оммавий тадбир, жанубий корея, бахтсиз ҳодиса
Сўнгги икки йилда оммавий тадбирлардаги тиқилинч сабаб юз берган йирик фожиалар
Куни кеча Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида бўлиб ўтган тиқилинчдаги воқеа оммавий тадбирларда содир бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг биринчиси эмас.
29 октябрь Жанубий Кореянинг Сеул шаҳри Итхэвон туманидаги тиқилинчда 150 дан ортиқ инсон
ҳалок бўлди, 100 нафардан кўп одам жароҳатланди. 3,7 минг нафар одам бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Ҳалок бўлганлар орасида 22 нафар чет эл, жумладан, Россия, Қозоғистон,
Ўзбекистон мамлакатлари фуқаролари ҳам бор. Қутқарув хизматларининг тушунтиришларича, тор кўча бошида тўпланиб қолган қаторлар қоқилиб, олдинда кетаётганларни босиб қолган. Бу эса домино эффектини келтириб чиқарган ва тор кўчадан чиқишда тиқилинч юзага келган.
Шу йилнинг 2 октябрь куни Индонезиянинг Маланга футбол стадионида ҳам йирик
тиқилинч юз берди. “Арема” ва “Персебая” футбол жамоаларининг 2:3 ҳисобдаги ўйинларидан сўнг мағлуб бўлган жамоа мухлислари майдонга югуриб чиққан. Полиция ходимлари уларга қарши кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланган ва шу сабабли одамлар орасида ваҳима ва ур-йиқит юзага келган. Натижада, тиқилинчда 133 нафар одам ҳалок бўлган. Улардан 32 нафари болалар бўлган.
28 май куни Нигериянинг Риверс штати Порт Харкорд шаҳрида черков кам таъминлаганлар учун совғалар ва озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатиш ниятида тадбир ташкил этган. Тадбирдаги тиқилинч туфайли 31 нафар инсон ҳалок бўлган. Фожианинг сабабларини ўрганиш мақсадида тергов бошланган.
25 январь куни Яунде шаҳрида (Камерун) “Олембе” стадионида Камерун пойтахтидаги 1/8 финал ўйини олдидан тирбандлик содир бўлди. Унда турнир мезбонлари Комор ороллари терма жамоаси билан учрашиши керак эди. Трибунага тахминан 50 минг мухлис чиқмоқчи бўлган, аренанинг сиғими эса 60 минг бўлган. Бироқ, ковид чекловлари туфайли стадионнинг 80% дан ортиқ тўлиши мумкин бўлмаган. Натижада саккиз нафар инсон вафот этган, тахминан 50 нафари жароҳатланган.
5 ноябрь куни рэпер Тревис Скоттнинг Техас штатида бўлиб ўтган концертида 10 нафар инсон вафот этган. Икки кунлик мусиқа фестивалига 50 минг нафар одам ташриф буюрган.
16 май куни Қуддус шаҳри яқинидаги шаҳарчада синагога трибунаси қулаб тушди. Трибунада жуда кўп одамлар бўлган. Трибунанинг қулаши яҳудийларнинг Шавоут байрамини нишонлаш бошланганидан кўп ўтмай содир бўлган. Фавқулодда ҳолат туфайли икки нафар инсон вафот этган, 200 дан кўпи шифохонага ётқизилган.
30 апрель куни тунда Исроилдаги Мерон тоғидаги тиқилинчда диний байрамда иштирок этаётган 45 нафар одам вафот этган ва 150 нафари шикастланган. Маълум бўлишича, зиёратчилар ҳали ёпиқ бўлган диний комплексга кирмоқчи бўлган ва тиқилинч юзага келган.
22 августда Перу пойтахти Лимада жойлашган дискотекада 13 нафар инсон вафот этган. Пандемия сабабли оммавий тадбирлар ўтказишга тақиқлар қўйилганига қарамай полиция дискотека фаолият олиб боргани ҳақида хабар олган. Полиция дискотекага етиб келганда, одамлар қочишни бошлаган. Тиқилинчда 13 нафар одам, жумладан 3 нафар полиция ходими вафот этган.
2 февраль куни Танзаниянинг Моши шаҳридаги насроний черковида ибодат вақтида юз берган тиқилинчда 20 киши ҳалок бўлди. Ҳодиса Танзаниядаги машҳур пастор Бонифас Мвампосанинг ваъзи пайтида содир бўлди, у ерга мой тўкиб, уни муқаддас деб атаган. Эътиқод қилувчилар ва пасторларнинг сўзларига кўра, мой касалликларни даволаган. Одамлар мойга қўлларини теккизишга ҳаракат қилишган ва натижада тиқилинч юзага келган.
7 январь куни Кермонда (Эрон) 3 январь куни АҚШнинг ракета зарбаси натижасида ҳалок бўлган Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси “Ал-Қудс” махсус кучлари қўмондони Қосим Сулаймоний билан видолашиш маросимида тиқилинч юз берди. Маросимига жуда кўп одам келган ва тиқилинчда 56 нафар одам вафот этган, 213 нафари турли жароҳатлар олиб шифохонага ётқизилган.