Чет тилини билиш даражасини аниқлаш тест синовлари бўлиб ўтди

© Давлат тест маркази Чет тилини билиш даражасини аниқлаш тест синовлари
Чет тилини билиш даражасини аниқлаш тест синовлари  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.10.2022
Oбуна бўлиш
Унда жами 5 826 нафар талабгордан 5 580 нафари иштирок этди.
ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида чет тилини билиш даражасини аниқлаш тест синовлари бўлиб ўтди. Бу ҳақида Давлат тест маркази хабар берди.
Чет тилини билиш даражасини аниқлаш тест синовларининг ёзма (тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзма иш) қисми бўлиб ўтди.
Тест синовлари инглиз тилидан янги формат асосида кўп даражали тизимда, бошқа тиллардан эса B2 ва C1 тилни билиш даражалари бўйича ўтказилди.
Унда жами 5 826 нафар талабгордан 5 580 нафари иштирок этди. 7 нафар талабгор эса тартиб-қоидани бузгани сабабли тест синовидан четлатилди.
Тест синовларида иштирок этган талабгорлар учун гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳонлари 1-4, 7-8 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.
Маълумот учун, тест синовлари октябрь, ноябрь ва декабрь ойларида ҳам ташкил этилиб, ҳар ойда 2 маротаба ўтказилади. Талабгорлардан тест синови ўтказиладиган ҳудудга белгиланган вақтдан камида ярим соат олдин шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан келишлари сўралади.
Янгиликлар лентаси
0