АҚШда Зеленскийни музокараларга кўндиришга оид чақириқлар янграмоқда

© AP Photo / Jose Luis MaganaЗдание Капитолия США в Вашингтоне. Архивное фото
Здание Капитолия США в Вашингтоне. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.10.2022
Oбуна бўлиш
АҚШда Зеленскийни музокаралар ўтказишга кўндиришга чақиришмоқда
ТОШКЕНТ, 30 окт - Sputnik АҚШ Украина инқирозини музокаралар орқали ҳал қилишга ёрдам бериши керак, деб ёзмоқда "The National Interest" журнали шарҳловчиси Хью Де Сантис.
Мақола муаллифининг айтишича, айнан Оқ уй Киевга босим ўтказишга ва қишда қолиб кетган музокараларни яна бошлашга кўндира олиши мумкин.
“Вашингтон ва унинг иттифоқдошлари Зеленскийни музокаралар бошлашга ва ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга кўндириши керак, шунингдек, Зеленскийга Ғарбнинг хавфсизлик борасида Украинадан бошқа манфаатлари борлигини ҳам ҳам тан олиши керак”, - деб ёзади журналист.
Шунингдек, муаллиф Жо Байденнинг дунё мамлакатларини демократия ва автократияга бўладиган хато “икки таркибли сиёсати” Москва билан музокараларнинг нақадар муҳимлигини ортга суриб турмоқда. Мулоқотга АҚШнинг гегемон ролига берилган одати ҳам халал бермоқда.
“Америкаликлар АҚШни халоскор мамлакат деб ҳисоблар экан, улар кўп қутблашаётган ҳозирги даврда ҳам қоидаларини ўтказишмоқчи бўлишади. Америка энди ҳукмронлик қилмаётган бир пайтда Украина каби инқирозли вазиятларда мураккаб танлов қилишга тўғри келади”, - дейди Де Сантис.
Аввалроқ АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Украинадаги можарони якунлаш учун зудлик билан музокаралар бошлаш кераклигини айтганди.
Россия 24 февралдан буён Украинада махсус ҳарбий операция олиб бормоқда. Владимир Путин “саккиз йил давомида Киев режими томонидан геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” махсус операциянинг асосий мақсади эканини айтган.
Здание Министерства иностранных дел РФ в Москве. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2022
Россия ТИВ Зеленскийнинг Москва билан музокаралардан бош тортишига муносабат билдирди
Янгиликлар лентаси
0