Тожикистон ва Ўзбекистон чегарасида янги ўтказиш пунктлари очилади

© © Sputnik / Амир ИсаевКПП "Патар" в Канибадаме, архивное фото
КПП Патар в Канибадаме, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.10.2022
Oбуна бўлиш
Тожикистон-Ўзбекистон чегарасидаги "Бекобод" назорат-ўтказиш пункти фаолиятини янгилашга келишиб олинди.
ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Тожикистон ва Ўзбекистон чегарасида янги ўтказиш пунктлари очилади. Бу ҳақида Тожикистон миллий ахборот агентлиги хабар берди.
Тошкентда Тожикистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзода ва Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Илҳом Мухторов божхона ҳамкорлигини мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилинди.
Томонлар Тожикистон-Ўзбекистон чегарасидаги "Бекобод" назорат-ўтказиш пункти фаолиятини янгилашга келишиб олди.
Мазкур пункт Тожикистоннинг Сўғд вилоятидаги Спитамен туманида жойлашган бўлиб, у орқали Ўзбекистоннинг Тошкент вилоятига ўтилади.
Қайд этилишича, бу ерда оқимни қабул қилиш ўтказувчанлигини ошириш зарур.
Бундан ташқари, суҳбат давомида икки давлатнинг тегишли тузилмалари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдорлик билдирилди. Товар ва маҳсулотларни ташишда божхона хизматларининг самарали фаолиятини кучайтириш бўйича аниқ таклифлар билдирилган.
Шунингдек, йиғилишда божхона кўригидан ўтиш тартибини тезлаштириш, чегара пунктларида автотранспорт воситаларининг тўсиб қўйилишининг олдини олиш масаласи ҳам кўтарилган.
Янгиликлар лентаси
0