Россия Ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг янги мудофаа стратегиясига изоҳ берди

© Sputnik / Евгений ОдиноковЗдание Министерства иностранных дел РФ в Москве
Здание Министерства иностранных дел РФ в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.10.2022
Oбуна бўлиш
Грушко: Россиянинг ҳарбий доктринаси ядровий қурол масаласини икки томонлама талқин қилишга имкон бермайди
ТОШКЕНТ, 29 окт - Sputnik Россия Ғарб давлатларининг, биринчи навбатда АҚШнинг доктринавий ҳужжатлари эволюцисини кузатиб боради ва уларнинг тили тушунарсиз, ҳамда уларда ядро қуролидан фойдаланишга рухсат берувчи сценарийлар сони ортиб бораётганидан хавотир билдирган. Шу билан бирга Россиянинг ҳарбий доктринаси ядровий қурол масаласини икки томонлама талқин қилишга имкон бермайди, дейди РФ ТИВ ўринбосари Александр Грушко.
“Биз Ғарбнинг ядровий мамлакатлари умумий стратегиялари эволюциясини ҳарбий ва сиёсий жиҳатдан диққат билан кузатиб бормоқдамиз. Бу Буюк Британияга ҳам, Францияга ҳам, биринчи навбатда АҚШга ҳам тегишли. Шунингдек, етказиб бериш воситалари, хусусан ушбу қуроллар билан нималар бўлаётганини ҳам кузатиб боряпмиз”, - дейди Грушко.
Унинг сўзларига кўра, Москва бу масалада уни хавотирга соладиган жиҳатлар ҳақида бир неча маротаба айтган
“Ядровий стратегиялар тили анча тушунарсиз ва биз ядро қуролидан фойдаланишга имкон берувчи сценарийлар сони ортиб бораётганини кўряпмиз. Дарвоқе, бу Франциянинг ядровий стратегиясига ҳам тегишли”, - дейди у.
“Бизнинг ҳарбий доктринамиз ва ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимолига оид тегишли ҳужжатлар жуда аниқ берилган ва икки томонлама талқинларга йўл қўймайди. Унда тўғридан-тўғри таъкидланганидек, ядровий тўқнашувдан ташқарида, фақат давлатнинг мавжудлигига таҳдид бўлганда ядро қуролидан фойдаланиш мумкин. Бўлди. Бу мутлақо аниқ мезон”, - дейди вазир ўринбосари.
Пайшанба куни АҚШ Мудофаа вазирлиги ўзининг Миллий мудофаа стратегиясини эълон қилди. Унга кўра, АҚШ ўз вазифасини ядро уруши хавфини камайтиришда деб билади ва бу мақсадда бошқа ядровий кучлар билан ҳамкорлик қилишга интилади. Ҳужжатда шунингдек, ўз хавфсизлигини таъминлаш билан бирга, АҚШнинг мақсади ядро қуролидан фойдаланмаслик муддатини узайтириш экани ҳам қайд этилган. Стратегияда Россия Вашингтон манфаатлари ва қадриятларига хавф соладиган кескин таҳдид сифатида тавсифланади.
Шу билан бирга Америка қуролларни назорат қилиш ассоциацияси пайшанба куни Пентагон томонидан эълон қилинган стратегияни мамлакат мудофааси ва ташқи сиёсатидаги роли ҳақида “чалкаш ва тушунарсиз” таассурот қолдиради деб айтди.
Янгиликлар лентаси
0