Пойтахтдаги айрим ҳудудларда вақтинча газ таъминоти тўхтатилади

© Sputnik / Павел ЛисицынГазовая плита
Газовая плита - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.10.2022
Oбуна бўлиш
Янгиҳаёт тумани, "Янги Чоштепа" маҳалласи ҳудудидан ўтган юқори босимли газ қувурига электрон ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари олиб борилади.
ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Пойтахтдаги айрим ҳудудларида вақтинча газ таъминоти тўхтатилади. Бу ҳақида "Hududgaz Poytaxt" хабар берди.
Бугун Янгиҳаёт тумани, "Янги Чоштепа" маҳалласи ҳудудидан ўтган юқори босимли газ қувурига электрон ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари олиб борилади. Шу сабабли бир неча туманлардаги айрим маҳаллаларда вақтинча газ таъминоти тўхтатилади.
Янгиҳаёт тумани:
"Янги Чоштепа" МФЙ;
"Чоштепа" МФЙ.
Сергели тумани:
"Жунариқ" МФЙда.
Чилонзор тумани:
"Бешқўрғон" МФЙда.
Эслатиб ўтамиз, Навоий ва Бухоро вилоятларида ҳамда Тошкент шаҳрида марказлашган иссиқлик таъминотига уланган ҳамда табиий газ истеъмоли юқори бўлмаган 11,5 мингта кўп қаватли уйларда электрон газ ҳисоблагичлар ушбу уйларнинг кириш қисмидаги умумий газ қувурларига ўрнатилиши маълум қилинганди.
Бундан ташқари, истеъмолчиларга табиий газ етказиб беришни “газ тақсимлаш станцияси - туман (шаҳар) чегараси - йирик участкаларнинг кириш қисми - истеъмолчи” технологик занжири асосида 1 800 та электрон ҳисоблагичларни ўрнатиш ва мониторинг қилиш имконини берувчи автоматлаштирилган тизим ишга туширилади.
Янгиликлар лентаси
0