https://sputniknews.uz/20221029/markaziy-bank-fuqarolarni-kredit-olishda-bank-siyosati-bilan-yaxshilab-tanishib-chiqishga-chaqirdi-29561331.html
Марказий банк фуқароларни кредит олишда банк сиёсати билан яхшилаб танишиб чиқишга чақирди
Марказий банк фуқароларни кредит олишда банк сиёсати билан яхшилаб танишиб чиқишга чақирди
Sputnik Ўзбекистон
Тижорат банкларидан кредит олишдан аввал қандай маълумотларга эга бўлиш кераклиги ҳақида материалимизда ўқинг. 29.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-29T12:49+0500
2022-10-29T12:49+0500
2022-10-29T12:49+0500
жамият
марказий банк
кредит
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/905/17/9051768_0:63:1201:738_1920x0_80_0_0_22fc8b975543053eced40f7bd541ea06.jpg
ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Марказий банк фуқароларни тижорат банкларидан кредит олишдан олдин банк сиёсати билан яқиндан танишиб чиқишга чақирди.Қайд этилишича, сўнгги кунларда тижорат банклари томонидан ажратилган кредитлар бўйича белгиланган фоиз тўловидан ташқари қўшимча тўловлар ҳисобига кредитнинг ҳақиқатдаги нархи юқори бўлаётганлиги каби масалалар юзасидан ижтимоий тармоқларда турли хабарлар эълон қилинмоқда.Марказий банк ушбу хабарлар юзасидан фуқаролардан банклар ажратаётган кредит шартлари билан батафсил танишиб чиқишларини сўрамоқда.Айтилишича, кредит сўраб банкка мурожаат этган фуқаро ташкилотнинг расмий веб-сайти орқали кредит тури, шартлари, банк хизмат ҳақи миқдори ва кредит бўйича ахборот варақаси билан батафсил танишиб чиқишлари керак.Шунингдек, Марказий банк тушунмаган маълумотлар бўйича банкнинг колл-маркази ёки банк муассасасига ташриф буюрган ҳолда банк ходимларидан саволларга жавоб олиш ва якунда банк хизматидан фойдаланиш бўйича қарор қабул қилишга чақирди.Қарз олувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида:Шунингдек, қарз олувчининг кредит (қарз) олиш билан боғлиқ тўловлари ҳисобга олинадиган кредитнинг тўлиқ қийматини ҳисоблаш амалиётга киритилган.Кредитнинг тўлиқ қийматига қарз олувчининг тўловлари, шу жумладан, учинчи шахслар фойдасига тўловлари, агар қарз олувчининг бундай тўловлар бўйича мажбурияти шартнома шартларидан келиб чиқса ёки кредит бериш бундай тўловларни амалга оширишга боғлиқ қилиб қўйилган бўлса киритилади.Қолаверса, потенциал қарз олувчи кредит олиш мақсадида банкка мурожаат этганда, банк мажбурий тартибда қарз олувчи билан биргаликда белгиланган шаклдаги кредитнинг асосий шартлари ҳақидаги ахборот варақасини тўлдириши лозим.Мазкур ахборот варақасининг шакли барча банклар учун бир хил бўлиб, бу қарз олувчига турли банкларда мавжуд кредитларнинг шартларини таққослаш ва ўзи учун мақбул бўлган вариантни танлаш имконини беради.Шу билан бирга, қарз олувчи банкларнинг кредит маҳсулотлари шартларини тушунишига молиявий саводхонлиги етишмаса ёки шартноманинг айрим бандлари бўйича маслаҳат олишни зарур деб ҳисобласа кредит шартномани имзо қўймасдан олдин танишиб чиқиш учун ўзи билан олиб кетишга ҳақли.Маълумот учун, Марказий банк молиявий саводхонликни ошириш ва фуқароларнинг молиявий билимини шакллантириш мақсадида молия ва иқтисодиётга оид асосий кўникмаларни ўргатиб бориш учун finlit.uz веб-сайти ва телеграм каналини ишга туширган. Унда содда тилдаги иқтисодий тушунчалар, механизмлар, молиявий хизматлар мисоллар билан тушунтирилади ва кредитлардан фойдаланиш учун қарорларни қабул қилишда муҳим жиҳатлар бериб борилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/905/17/9051768_66:0:1133:800_1920x0_80_0_0_a6f32cba85854a5f6682513bb7ebd607.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, марказий банк, кредит
жамият, марказий банк, кредит
Марказий банк фуқароларни кредит олишда банк сиёсати билан яхшилаб танишиб чиқишга чақирди
Тижорат банкларидан кредит олишдан аввал қандай маълумотларга эга бўлиш кераклиги ҳақида материалимизда ўқинг.
ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Марказий банк фуқароларни тижорат банкларидан кредит олишдан олдин банк сиёсати билан яқиндан танишиб чиқишга
чақирди. Қайд этилишича, сўнгги кунларда тижорат банклари томонидан ажратилган кредитлар бўйича белгиланган фоиз тўловидан ташқари қўшимча тўловлар ҳисобига кредитнинг ҳақиқатдаги нархи юқори бўлаётганлиги каби масалалар юзасидан ижтимоий тармоқларда турли хабарлар эълон қилинмоқда.
Марказий банк ушбу хабарлар юзасидан фуқаролардан банклар ажратаётган кредит шартлари билан батафсил танишиб чиқишларини сўрамоқда.
Айтилишича, кредит сўраб банкка мурожаат этган фуқаро ташкилотнинг расмий веб-сайти орқали кредит тури, шартлари, банк хизмат ҳақи миқдори ва кредит бўйича ахборот варақаси билан батафсил танишиб чиқишлари керак.
Шунингдек, Марказий банк тушунмаган маълумотлар бўйича банкнинг колл-маркази ёки банк муассасасига ташриф буюрган ҳолда банк ходимларидан саволларга жавоб олиш ва якунда банк хизматидан фойдаланиш бўйича қарор қабул қилишга чақирди.
“Қарз олувчиларнинг кутилаётган қарз юкини аниқ белгилаш ҳамда кредит маҳсулотларини танлашда оқилона қарор қабул қилишлари учун бир қатор қоидалар амалиётга жорий қилинган”, дейилади хабарда.
Қарз олувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида:
кредитлар бўйича ўртача ойлик тўловлари миқдори қарз олувчи жисмоний шахсларнинг ўртача ойлик даромади миқдорига бўлган нисбати 50 фоиздан;
барча кредит (микроқарз)лари бўйича ҳисобланадиган кунлик фоиз ставкаси 0,3 фоиздан;
кредит (микроқарз) бўйича ҳисобланган фоизлар, воситачилик ҳақи, пеня ва бошқа тўловлар миқдори йиллик қарз суммасининг ярмидан ошиб кетмаслиги белгиланган.
Шунингдек, қарз олувчининг кредит (қарз) олиш билан боғлиқ тўловлари ҳисобга олинадиган кредитнинг тўлиқ қийматини ҳисоблаш амалиётга киритилган.
Кредитнинг тўлиқ қийматига қарз олувчининг тўловлари, шу жумладан, учинчи шахслар фойдасига тўловлари, агар қарз олувчининг бундай тўловлар бўйича мажбурияти шартнома шартларидан келиб чиқса ёки кредит бериш бундай тўловларни амалга оширишга боғлиқ қилиб қўйилган бўлса киритилади.
Ушбу кўрсаткич қарз олувчиларга турли банклар кредитларининг ҳақиқий баҳосини билишга ҳамда кредит маҳсулотини танлашда оқилона қарор қабул қилишга хизмат қилади.
Қолаверса, потенциал қарз олувчи кредит олиш мақсадида банкка мурожаат этганда, банк мажбурий тартибда қарз олувчи билан биргаликда белгиланган шаклдаги кредитнинг асосий шартлари ҳақидаги ахборот варақасини тўлдириши лозим.
Мазкур ахборот варақасининг шакли барча банклар учун бир хил бўлиб, бу қарз олувчига турли банкларда мавжуд кредитларнинг шартларини таққослаш ва ўзи учун мақбул бўлган вариантни танлаш имконини беради.
Шу билан бирга, қарз олувчи банкларнинг кредит маҳсулотлари шартларини тушунишига молиявий саводхонлиги етишмаса ёки шартноманинг айрим бандлари бўйича маслаҳат олишни зарур деб ҳисобласа кредит шартномани имзо қўймасдан олдин танишиб чиқиш учун ўзи билан олиб кетишга ҳақли.
Маълумот учун, Марказий банк молиявий саводхонликни ошириш ва фуқароларнинг молиявий билимини шакллантириш мақсадида молия ва иқтисодиётга оид асосий кўникмаларни ўргатиб бориш учун finlit.uz веб-сайти ва телеграм каналини ишга туширган.
Унда содда тилдаги иқтисодий тушунчалар, механизмлар, молиявий хизматлар мисоллар билан тушунтирилади ва кредитлардан фойдаланиш учун қарорларни қабул қилишда муҳим жиҳатлар бериб борилади.