https://sputniknews.uz/20221029/hamdostlik-mamlakatlari-parlamentariylariga-mdh-mukofotlari-topshirildi-29564379.html
Ҳамдўстлик мамлакатлари парламентарийларига МДҲ мукофотлари топширилди
Ҳамдўстлик мамлакатлари парламентарийларига МДҲ мукофотлари топширилди
Sputnik Ўзбекистон
МДҲ парламентлари кузги сессияда 40 та намунавий ҳужжат қабул қилди. 29.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-29T18:28+0500
2022-10-29T18:28+0500
2022-10-29T18:28+0500
сиёсат
мдҳ
самарқанд
сенаторлар
депутатлар
мукофот
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/1d/29564475_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_a05080579258a29e5ec60599b86c03ac.jpg
ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Самарқандда бўлиб ўтган Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги Парламентлараро Ассамблеясининг кузги сессиясида Ҳамдўстлик мамлакатлари парламентарийларига МДҲ мукофотлари топширилди.Мазкур медаль иштирокчиларга парламентаризмни ривожлантириш ва мустаҳкамлашдаги хизматлари, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги фаолиятининг ҳуқуқий асосларини ривожлантириш ва такомиллаштириш, халқаро муносабатлар ва парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун берилди.Маълумот учун, МДҲ ПА 54-ялпи мажлисида 40 та намунавий ҳужжат қабул қилинди. Шунингдек, иштирокчилари сайловга оид бир қатор намунавий ҳужжатларни кўриб чиқишди.Бундан ташқари, хавфсизлик, иқтисодий ривожланиш, давлат қурилиши, таълим, маданият, ахборот ва бошқа муҳим соҳаларга оид қонун лойиҳалар муҳокама этилди.Қолаверса, 2023-2025 йилларга мўлжалланган Ҳамдўстликда намунавий қонун ижодкорлиги режалари ҳақида маълумот берилди.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кенгаш тузилганлигининг 30 йиллиги муносабати билан ўзбекистонлик сенаторлар, депутатлар ҳамда вазирлик ва идоралар вакилларига юбилей медаллари ва эсдалик нишонлари топширилган эди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/1d/29564475_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_e245a9b6470fefedb312b6eac7726405.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, мдҳ, самарқанд, сенаторлар, депутатлар, мукофот
сиёсат, мдҳ, самарқанд, сенаторлар, депутатлар, мукофот
Ҳамдўстлик мамлакатлари парламентарийларига МДҲ мукофотлари топширилди
МДҲ парламентлари кузги сессияда 40 та намунавий ҳужжат қабул қилди.
ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Самарқандда бўлиб ўтган Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги Парламентлараро Ассамблеясининг кузги сессиясида Ҳамдўстлик мамлакатлари парламентарийларига МДҲ мукофотлари
топширилди. Мазкур медаль иштирокчиларга парламентаризмни ривожлантириш ва мустаҳкамлашдаги хизматлари, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги фаолиятининг ҳуқуқий асосларини ривожлантириш ва такомиллаштириш, халқаро муносабатлар ва парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун берилди.
Маълумот учун, МДҲ ПА 54-ялпи мажлисида 40 та намунавий ҳужжат қабул қилинди. Шунингдек, иштирокчилари сайловга оид бир қатор намунавий ҳужжатларни кўриб чиқишди.
Бундан ташқари, хавфсизлик, иқтисодий ривожланиш, давлат қурилиши, таълим, маданият, ахборот ва бошқа муҳим соҳаларга оид қонун лойиҳалар муҳокама этилди.
Қолаверса, 2023-2025 йилларга мўлжалланган Ҳамдўстликда намунавий қонун ижодкорлиги режалари ҳақида маълумот берилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кенгаш тузилганлигининг 30 йиллиги муносабати билан ўзбекистонлик сенаторлар, депутатлар ҳамда вазирлик ва идоралар вакилларига юбилей медаллари ва эсдалик нишонлари топширилган
эди.