Фарғоналиклар учун 10га яқин шаҳарларга саёҳат қилиш имконияти яратилди

© Sputnik / Екатерина Чеснокова / Медиабанкка ўтишГорода мира. Дубай
Города мира. Дубай - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.10.2022
Oбуна бўлиш
Фарғонадан қайси шаҳарларга саёҳат қилиш мумкинлиги ҳақида материалимизда ўқинг.
ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Кузнинг сўнги ойларидан бошлаб Фарғона – Дубай – Фарғона йўналишида ҳафтасига икки марта парвозлар амалга оширилади. Бу ҳақида Uzbekistan Airways хабар берди.
Айтилишича, фарғоналиклар 30 октябрдан бошлаб Дубайга саёҳат қилишлари мумкин бўлади.
Ҳозирда Uzbekistan Airways ушбу шаҳардан Тошкент, Урганч, Самарқанд, Истанбул, Санкт-Петербург, Новосибирск, Москва ва Қозон каби шаҳарларга авиақатновларни амалга оширмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Uzbekistan Airways қишки жадвалга ўтишини маълум қилган эди. Шу муносабат билан парвозлар янги жадвалга мувофиқ амалга оширилади.
Янгиликлар лентаси
0