https://sputniknews.uz/20221029/buxorodagi-ishga-marhamat-monomarkazi-va-rossiya-universiteti-hamkorlik-qiladi---tafsilotlar-29566048.html
Бухородаги ишга марҳамат мономаркази ва Россия университети ҳамкорлик қилади - тафсилотлар
Бухородаги ишга марҳамат мономаркази ва Россия университети ҳамкорлик қилади - тафсилотлар
Sputnik Ўзбекистон
Нижний Новгород Давлат Университети ўқув ишлари бўйича проректори Анна Торохова Бухоро шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази фаолияти билан танишди. 29.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-29T20:05+0500
2022-10-29T20:05+0500
2022-10-29T20:05+0500
жамият
бухоро
нижний новгород
таълим
отм
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/1d/29566166_0:53:1024:629_1920x0_80_0_0_559daabad024a60ae5528b493670d96f.jpg
ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Бухородаги “Ишга марҳамат” мономаркази Нижний Новгород Давлат Университети билан ҳамкорлик қилиши мумкин. Бу ҳақида Университет ўқув ишлари бўйича проректори Анна Торохова маълум қилди, дея хабар бермоқда ЎзА.Нижний Новгород Давлат Университети ўқув ишлари бўйича проректори Анна Торохова Бухоро шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази фаолияти билан танишди.“Ишга марҳамат” мономаркази директори Алихан Умаровнинг сўзларига кўра, Анна Торохованинг таклифи марказ учун ҳам фойдали.Айтилишича, жорий йилда ушбу марказ битирувчилари, касбга эга бўлган аҳоли, нодавлат таълим муассасалари битирувчилари учун касбий малакани баҳолаш маркази фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилган.Маълумот учун, Бухоро шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази бир вақтнинг ўзида 560 ўринли қувватга эга. Мономарказда 8 та хизмат тури бўйича жами 24 турдаги касбга ўқитилмоқда. 4 та хорижий (рус, инглиз, корейс, япон) тилларни ўргатиш ҳамда тадбиркорлик асослари, миграция кўниктириш маркази фаолияти йўлга қўйилган.
нижний новгород
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/1d/29566166_57:0:967:682_1920x0_80_0_0_c05ffd2a032166394ef8b75078f86833.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, бухоро, нижний новгород, таълим, отм
жамият, бухоро, нижний новгород, таълим, отм
Бухородаги ишга марҳамат мономаркази ва Россия университети ҳамкорлик қилади - тафсилотлар
Нижний Новгород Давлат Университети ўқув ишлари бўйича проректори Анна Торохова Бухоро шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази фаолияти билан танишди.
ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Бухородаги “Ишга марҳамат” мономаркази Нижний Новгород Давлат Университети билан ҳамкорлик қилиши мумкин. Бу ҳақида Университет ўқув ишлари бўйича проректори Анна Торохова маълум қилди, дея хабар бермоқда
ЎзА. Нижний Новгород Давлат Университети ўқув ишлари бўйича проректори Анна Торохова Бухоро шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази фаолияти билан танишди.
“Мономарказ фаолияти менга жуда ёқди. Айниқса, ҳар бир хонанинг мукаммал тарзда жиҳозлангани, тажрибали мутахассислар томонидан дарсларнинг олиб борилиши, ҳар бир тингловчига алоҳида эътибор берилиши, дарсларнинг энг сўнгги технологиялар асосида олиб борилиши диққатимизни тортди. Бизда 17 та жаҳон тилини тезкорлик билан ўргатиш бўйича 600 дан ортиқ дастурлар мавжуд. Муҳокамаларда бу бўйича ҳамкорликни йўлга қўйишни тавсия қилдим”, дейди Анна Торохова.
“Ишга марҳамат” мономаркази директори Алихан Умаровнинг сўзларига кўра, Анна Торохованинг таклифи марказ учун ҳам фойдали.
“Шу ўринда ушбу қисқа муддатда жаҳон тилини ўргатиш дастури бўйича педагогларни қайта тайёрлаш масалаларида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича ишларни амалга оширамиз”, дейди у.
Айтилишича, жорий йилда ушбу марказ битирувчилари, касбга эга бўлган аҳоли, нодавлат таълим муассасалари битирувчилари учун касбий малакани баҳолаш маркази фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилган.
Маълумот учун, Бухоро шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази бир вақтнинг ўзида 560 ўринли қувватга эга. Мономарказда 8 та хизмат тури бўйича жами 24 турдаги касбга ўқитилмоқда. 4 та хорижий (рус, инглиз, корейс, япон) тилларни ўргатиш ҳамда тадбиркорлик асослари, миграция кўниктириш маркази фаолияти йўлга қўйилган.